Logo

Халқ айтса, қолиб айтмас: Кўприк қурган савоб иш

1123 6 апр., 2022 Распечатать Скачать (PDF 102 Kb)


Яқинда Тахиятош туманидаги 4 Н-53 "4 К-4 Автомобиль йўли Тахиятош тумани – Найманкўл ДФХ-Туркманстон Республикаси чегарасига" автомобиль йўлининг 0-км.да жойлашган кўприкда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳозирда ушбу кўприкда жорий таъмирлаш ишлари якунига етган.


  Халқимизнинг "Йўл қурган, кўприк қурган савоб" деганидек тахиятошлик йўлсозлар томонидан ушбу эзгу иш бажарилди. Кўприкнинг икки томонига хавфсизлик тўсиқлари ўрнатилиб, кўприк усти плиталарига ишлов берилди. Мустаҳкамлигини ошириш учун бетон қуйилиб, маҳкамланди ва бир текис асфальт ётқизилди. 

Энди найманкўлликлар беҳатар кўприкдан фойдалана олади. Бу борада Тахиятош туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг ишчилари фидокорона меҳнат қилиб, пешона терини сингдирган.

Автомобиль йўллари қўмитаси 

Матбуот хизмати


Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг