Logo

ҚАРОР ВА ИЖРО

377 30 мая, 2021 Распечатать Скачать (PDF 101 Kb)


Айни дамда Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтган М37 "Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши" автомобиль йўлининг 0-11 км қисмида Инвестиция Дастурига асосан реконструкция ишлари олиб борилмоқда.


Мазкур қурилиш объектига Пудратчилар — Самарқанд ЙМФУК ва Самарқанд КФУК ва лойиҳачи — "Йўлинжиниринглойиҳа" масъулияти чекланган жамияти ҳисобланади.

Ушбу  лойиҳага мувофиқ, автомобиль йўли 1-тоифали ва шаҳар типига мансуб бўлиб, 6 та қатнов қисмдан иборат бўлишиши кутилмоқда. 

Автомобиль йўлининг кенгаядиган қисми йўл тўшамаси қуйидагилардан иборат бўлади:

- қопламанинг устки қатлами 5 см қалинликдаги майда донали зич асфальтобетон;

- қопламанинг остки қатлами 7 см қалинликдаги йирик донали ғовак асфальтобетон;

- қопламанинг остки қатлами 12 см қалинликдаги йирик донали ўта ғовак асфальтобетон;

- асоснинг устки қатлами 28 см қалинликда қум-шағал аралашмасига қирқиб олинган материал қўшилгани;

- асоснинг остки қатлами 30 см қалинликдаги қум-шағал аралашмасида ташкил топган.

Шунингдек, автомобиль йўлида туташмалар, йўл белгилари, пиёдалар йўлаклари ҳамда автобус бекатлари қуриш ишлари лойиҳа асосида амалга оширилди.

Бугунги кунда тажрибали йўлсозлар томонидан мазкур объектда реконструкция қилиш ишлари халқаро стандарт ва меъёрларга кўра олиб борилмоқда.

Жорий йилда 10000.0 млн.сўмлик реконструкция қилиш ишлари бажарилиши белгиланган бўлиб, ўтган давр мобайнида объектда 1225,7 млн.сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

Ҳозирги кунда объектда пиёдалар ва велосипед йўлагининг асосини қуриш ишлари бажарилмоқда.

Шунингдек объектда гулхона қуриш, сув қочириш тизими ҳамда йўлнинг текисловчи қатлами ва 6 см қалинликда майда донали асфальтобетон ётқизиш ишлари бажарилмоқда.

Объектнинг фойдаланишга топширилиши натижасида автомобиль йўлининг тоифаси шаҳар типи техник талабларига тўлиқ ўтказилади. Йўлнинг ўтказувчанлик қобилияти 7000 дан 14000 дона/кунига ошишига эришилиши кутилмоқда.

Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг