Logo

"Очиқ мулоқот" ташкил этилди

1006 18 мая, 2021 Распечатать Скачать (PDF 107 Kb)


Жорий йилнинг 17 май куни пойтахтдаги "WYNDHAM Tashkent" меҳмонхонасида "Ўзбекистон Республикасининг транспорт инфратузилмаси, ислоҳотлар натижалари ва ривожланишнинг устувор йўналишлари" мавзусида ОАВ билан очиқ мулоқот ташкил этилди.


Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Uzbekistan airways" АЖ, "Uzbekistan airports"АЖ ҳамда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси раҳбарлари иштирок этишди.

Бўлиб ўтган мулоқотда мамлакатимиз транспорт тизими ва инфратузилмаси билан боғлиқ бўлган долзарб масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар томонидан берилган саволларга соҳа мутасаддилари батафсил жавоб берилди.

Автомобиль йўллари қўмитаси 

Матбуот хизмати

2021 йил 18 май

Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг