Logo

Ички йўллар равонлашмоқда

1953 5 мая, 2021 Распечатать Скачать (PDF 258 Kb)


Бугунги кунда юртимиздаги чекка –чекка қишлоқларда ҳам ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш борасида кўплаб амалий ишлар амалга оширилмоқда.


Шулар қаторида шаҳар, қишлоқ ва овулларнинг ички хўжалик йўлларини капитал ва жорий таъмирлаш бўйича Президентимиз томонидан тасдиқланган "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" давлат дастурлари дастури амал бўлиб хизмат қилмоқда.

Қашқадарё йўл қурилиш таъмирлаш унитар корхонаси — Қарши шаҳрининг Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички йўлларнинг 2,6 км қисмида ва "Қарши СИТИ"га кириш йўлининг 0,45 км.қисмида ҳамда "Чақар" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида узунлиги 0,3 км бўлган Пахтазор кўчаларида асфальтобетон қопламаси ва сув қочириш лотокларини ўрнатиш ишларни бажарди.


Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси — Қарши шаҳрининг Ислом Каримов ва Насаф кўчалари кесишмасида 0,4 км.лик сув қочириш лотоклари ўрнатиб, жорий таъмирлаш ишлари олиб борди. Шунингдек, ММКК-413 МЧЖ йўлчилари Қарши шаҳри Нақшаб МФЙда узунлиги 1,1 км бўлган Ҳазрати башир кўчасида ёритиш чироқлари, сув қочириш лотоклари ва асфальтобетон қопламаси ётқизиб жорий таъмирлаш ишларини амалга оширди.



Ўз навбатида кўп йиллар ўнқур-чўнқир бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган ушбу муаммолар бугунги кунда ўз ечимини топаётганидан аҳоли жуда мамнун бўлмоқда.

Автомобиль йўллари қўмитаси — бундай қурилиш ва монтаж ишларини жамоатчилик назорати остида амалга ошириб келмоқда ва албатта бундай ҳаракатлар амалга оширилаётган ишларнинг сифатли бўлишига хизмат қилмоқда.

Автомобиль йўллари қўмитаси

матбуот хизмати


Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг