Logo

Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳисоботлар

185 Распечатать Скачать (86 Kb)

          Коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилган ишлар ҳисоботи

     Қўмитанинг 2020 йил 24 августдаги 144-сонли  буйруғи билан Автомобиль йўллари қўмитасининг яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш юзасидан маҳсус ишчи гуруҳ таркиби ҳамда Яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланиб, режа ижросини таъминлаш мақсадида "Автомобиль йўллари қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш cиёсати", Автомобиль йўллари қўмитаси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари", "Автомобиль йўллари қўмитаси тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги Низом" ҳамда "Автомобиль йўллари Қўмитаси тизимида бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ва давлат хариди бўйича тартиб ҳамда доимий мониторинг олиб бориш сиёсати" ишлаб чиқилиб 2020 йил 28 сентябрдаги 176-сонли буйруғи билан тасдиқланган.    

    Шунингдек, Қўмитада Қўмита ва тизим ташкилотларига ишга қабул қилинаётган ходим юқорида санаб ўтилган ҳужжатлар билан тўлиқ таништириш ва танишганлиги ҳақида ходимнинг имзосини олиш,  ҳодимлар билан тузилган меҳнат шартномаларида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича мажбуриятлар киритишамалиёти йўлга қўйилди. Бунда, тузилган меҳнат шартномаларига ўзгартиришкиритилди ва янгидан тузиладиган меҳнат шартномаларида мазкур мажбуриятлар акс эттирилди.

Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг