Logo

Ёшларга эътибор, келажакка эътибор!

27 Апрел, 2021 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 200 Kb)

Ёшларга эътибор, келажакка эътибор!

"Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти" унитар корхонасида — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Фармони ижроси юзасидан институт раҳбарияти билан 30 ёшгача бўлган ёш мутахассислар мулоқоти ташкил этилди.


Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг ривожланиши йўлида ҳукумат томонидан олиб борилаётган сиёсат, ёш авлодни баркамол, ўз касбларини эгалари бўлиб тарбия топишларида олиб борилаётган тадбирлар хусусида тўхталиб ўтди.


Очиқ мулоқот сўнгида ёшлар томонидан мамлакат тараққиёти, халқ фаровонлиги, юрт тинчлиги кўзлашини билдирилиб биз барчамиз "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" деган ягона мақсад, бирлашиб маъсулият ва жавобгарликни чуқур ҳис этган ҳолда фидокорона меҳнат қилиб орттирган билим ва кўникмаларимизни юрт равнақи йўлида ўз ҳиссасини қўшиш ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг ҳаётидаги олий мақсади бўлиши керак деган - фикрлар илгари сурилди.

Автомобиль йўллари қўмитаси

Матбуот хизмати


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали