Logo

Ёшлар тадбири

1 Май, 2021 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 220 Kb)

Ёшлар тадбири

Автомобиль йўллари қўмитаси ёшлар етакчиси — Муслимбек Йўлдошев ташаббуси билан жорий йилнинг 30 апрель куни Тошкент автомобиль ва йўллари техникумида ўқувчи ёшлар ўртаси ёшларни илмга қизиқтириш мақсадида йўл қоидалари ва йўл-транспорт йўналиши бўйича тадбир ташкиллаштирилди.


Тадбирда талаба ёшлар 3 та гуруҳга бўлиниб, ўзаро беллашди.


Мусабоқада талаба ёшлар ўзаро билимларини синаб кўришди ҳамда бугунги кунда долзарб масалалар юзасидан саҳна кўринишлар тайёрлаб тамошабинлар ҳукмига ҳавола этишди. Тадбир сўнгида барча чиқишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, ғолиблар аниқланди. Унга кўра "Ёш нозирлар" жамоаси мусобақа ғолиби деб — топилди.


Тадбир якунида ғолиб бўлган жамоа талаба ёшларига эсдалик совғалари улашилди.

Автомобиль йўллар қўмитаси

Матбуот котиби


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали