Logo

ЙЎЛСОЗЛАР ТОМОНИДАН ТАБИИЙ ОФАТ ОҚИБАТЛАРИ БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

1075 5 Май, 2022 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 3537 Kb)


Кексаларимиз ҳар доим дуога қўл очганда элу-юртимизга тинчлик, файзу – барака сўраш билан бирга, ўт ва сув балосидан асрагин, деб бекорга Аллоҳга илтижо қилишмайди. Ҳа албатта, офат ўз номи билан табиий офатда.


Юртимизда бу йилги баҳор мавсумининг серёғин келишини қарияларимиз рисқ-рўзимизнинг кўп бўлиши билан боғлаши бежиз эмас. Бу албатта, халқимизнинг деҳқончилигига, чоравачилигига барака бериши, юртимизнинг фаровон ва халқимизнинг бой бўлиши демакдир.

Бироқ бу йилги баҳор мавсумида табиатнинг инжиқликлари кўп маратоба кузатилмоқда. Буни ҳудудларда содир бўлаётган кучли сел-тошқинлари оқибатида ҳам кўришимиз мумкин. Хусусан, жорий йилнинг 4 май куни Сурхондарё вилоятининг айрим ҳудудларида кучли сел-тошқинлари бўлиши натижасида вилоят ҳудудидан ўтган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва улардаги баъзи сунъий иншоотларга зарар етди.

Жумладан, давлат аҳамиятига молик Сариосиё тумани ҳудудидан ўтувган 4Р-107 "Денов ш. - Хонжиза қ. - Чош қ." автомобиль йўлининг 36-40 километрлар оралиғи сел-тошқин сувлари таъсирида лойқа ва бошқа тоғ жинсларидан жиддий зарар кўрди. Йўлсозларимизнинг тезкорлик билан кўрган чоралари туфайли  йўллар лойқа ва тоғ жинсларидан тозаланиб, транспорт воситалари ҳаракати йўлга қўйилди.

Шунингдек, Шеробод тумани ҳудудидаги маҳаллий аҳамиятга эга 4К-623 "М-39 автойўли - Хўжаулкан қ. - "Чинор" дам олиш маскани" автомобиль йўлининг 4 км. қисмидаги сув ўтказиш иншооти ҳам сел-тошқини натижасида такрорий зарар кўрди. Натижада сув ўтказиш иншооти яроқсиз аҳволга келиб, ҳозирги вақтда автотранспорт воситалари ҳаракатини таъминлаш мақсадида вақтинчалик айланиб ўтиш йўли ташкил этилган ҳолда автотранспорт воситалари ҳаракати йўлга қўйилди.


Давлат аҳамиятига молик 4Р-101 "Жарқўрғон ш. - Какайди ш. - Лалмикор қ. - Қўшчека қ. - Тожикистон Республикаси чегараси" автомобиль йўлининг Шўрчи тумани ҳудудидан ўтувчи 79 км қисмида "Хушчекка" селгасидан ўтувчи 30 п/м узунликдаги кўприкнинг бир неча қозиқлари чўкиши натижасида пиёдалар ўтиш жойи ва унга туташ бўлган оралиқ қурилмаларида ҳам чўкишлар кузатилган. Ҳозирги вақтда кўприкда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилиб, енгил турдаги автотранспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилган.

Табиий офат, Республикамизнинг тоғли ҳудуди ҳисобланган Бойсун туманини ҳам четлаб ўтмади. Туман ҳудудидан ўтувчи 4Р-105 "Дарбанд қ. - Бойсун ш. - Элбаён қ." автомобиль йўлининг 14 км қисмидаги икки кўзли темир бетон сув ўтказиш иншооти сел-тошқин сувлари натижасида жиддий талофат кўриб, натижада вақтинча транспорт воситалари ҳаракати тўхтаб қолган эди.


Ушбу автомобиль йўлига хизмат кўрсатувчи Бойсун туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи-хизматчилари саъй-ҳаракатлари ва зудлик билан кўрган тезкор чоралари натижасида сел-тошқин сувларидан зарар кўрган сув ўтказиш сунъий иншоотида қайта тиклаш ишлари амалга оширилиб, икки тасмали автомобиль йўлининг бир тасмаси орқали автотранспорт воситаларнинг ҳаракати тикланди. Шунингдек, 4Р-105 "Дарбанд қ. - Бойсун ш. - Элбаён қ." автомобиль йўлининг 20 км. қисмида сел-тошқин сувлари оқибатида тўпланиб қолган лойқа ва бошқа тоғ жинсларидан тозаланиб, йўл қатнов қисмидаги ноқулайликлар тўлиқ бартараф этилиб, автотранспорт воситаларининг ҳаракати қайта тикланди.

СЕЛ ОҚИБАТЛАРИ ЗОМИНДА ҲАМ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

Куни кеча яъни, Зомин туманининг тоғли ҳудудларида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида "Пшағор", "Аччи", "Қанғли" ва "Шўрча" қишлоқларидан ўтган сойларда сел сувлари кучли оқими кузатилди.

Ҳодиса натижасида кўп миқдордаги сел сувлари 4Р34 "Жиззах - Зомин" автомобиль йўлидаги қувурларга сиғмасдан ушбу йўлнинг 25, 26, 27-километрлари устидан ҳам тошиб ўтди.


Ушбу табиий офатни бартараф этиш учун зудлик билан чоралар кўрилиб, ҳудудга 50 га яқин ишчи-ходимлар ва 10 дан ортиқ махсус замановий техникалар жалб қилиниши ва автотранспорт воситалар учун йўлдаги ноқулайликларнинг бартараф этилиши, ҳаракат хавфсизлиги таъминлашига хизмат қилди.

ҚАМЧИҚ ДОВОНИ ҚИСҚА МУДДАТГА ЁПИЛДИ

Кеча ижтимоий тармоқларимиз орқали хабар берганимиздек,
А-373 "М-39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 205 ва 206 километрларида довонда ёғингарчиликнинг кўп ёғиши оқибатида тоғ жинсларининг кўчкиси ҳосил бўлди ва натижада соат 21:55 да "Қамчиқ" довонида икки томонлама автотранспортлар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган эди.


Ушбу табиий офат оқибатларини "Қамчиқавтойўл" ихитосолашган йўллардан фойдаланиш корхонаси йўлсозлари томонидан замонавий техникаларни жалб қилган ҳолда кўрилган тезкор тадбирлар натижасида магистраль йўлга қўлаб тушган тоғ жинслари корхонанинг 20 дан ортиқ замонавий махсус техникалар ҳамда 40 дан ошиқ ишчи-ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан бартараф этилиб, довонда тунги соат 00:20 ларда икки томонлама автотранспорт воситаларнинг ҳаракати тўлиқ таъминланди.

Автомобиль йўллари қўмитаси

Матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали