Logo

"Йўл лойиҳа эхпертиза" унитар корхонаси

2 Феврал, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 135 Kb)

"Йўл лойиҳа эхпертиза" унитар корхонаси

Салаев Фахриддин Фарходович
Қабул кунлари: Душанба-Пайшанба соат 8:00-17:00

Тошкент ш., 100052, Мирзо Улуғбек тумани, Катта Дархон 2-тор кўча, 5-уй

(0 371) 286-19-02

(0 371) 286-19-02

Расмий вебсайти: www.ekspertiza.uz


"Йўл лойиҳа экспертиза" унитар корхонасининг функционал вазифалари

  • маблағлардан фойдаланиш йўналишларини асослаш мақсадида йўл ишларининг турлари ва таркиби, автомобиль йўллари қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари объектларини техник иқтисодий асослаш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;
  • ўрнатилган тартибда инвестиция лойиҳаларининг ТИА (ТИХ) ва ишчи лойиҳаларни, шунингдек автомобиль йўлларини ва улардаги муҳандислик иншоотларини лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва экспертиза хулосаларини бериш;
  • автомобиль йўллари соҳасида ягона экспертиза сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш;
  • туман режалаштириш лойиҳалари, шаҳарларнинг бош режалари, режалаштириш ва қурилиш, ҳамда бошқа режалаштириш ҳужжатларининг автомобиль йўллари, кўприк, йўл ўтказгичлар ва йўл иншоотларига оид қисмини қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мослигини экспертизадан ўтказиш;
  • автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган концепция ва дастурларни экспертизадан ўтказиш;
  • автомобиль йўллари соҳасида бажариладиган илмий-тадқиқот, тажриба-синов, лойиҳалаш, муҳандислик-қидирув, геодезия ишларини экспертизадан ўтказиш;
  • автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш ва сақлаш ишларини экспертизадан ўтказишга оид илмий асосланган техник меъёрларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
  • аэродромлар қурилиши ва қайта қуриш ишлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш;
  • автомобиль йўллари соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларини амалга оширишда қатнашиш;
  • автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва сақлаш масалаларида экспертиза фаолияти бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтиришда қатнашиш;
  • автомобиль йўлларида муҳандислик иншоатларни, яъни кўприк, йўл ўтказгич (путепровод), тоннел, ҳар хилдаги сув ўтказиш ва бошқа иншоотларни ҳолатини таҳлил қилиш, таклифлар тайёрлаш, ҳамда муҳандислик иншоотлар паспортларини тузиш;
  • автомобиль йўллари ва муҳандислик иншоотларида фавқулотда содир бўлган ҳолатларни олдини олиш (сел, қор қўчиши, ер кўчишлари) ва бартараф этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш;
  • умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллардан ўта оғир ҳамда меъёрлардан ошган ҳажм ва ўлчамдаги юкларга эга бўлган автотранспорт воситаларини ҳаракатланишини республика бўйича ўтказиш ва рухсатномаларни расмийлаштириш;
  • автомобиль йўлларига оид статистик маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш, прогнозлаштириш, йўл инфратузилмасини узоқ муддатга режалаштиришни мувофиқлаштириш;
  • фавқулотда ҳолат юз берганда автомобиль йўллари ва кўприк иншоотларини тиклаш бўйича дастурларни тузиш;
  • ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларни ҳамда республика автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича алоҳида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
  • ўрнатилган тартибда Муассиснинг хориждаги фаолиятини юритишда иштирок этиш, техник-маслаҳат хизмат кўрсатиш ва фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;
  • қурилишда муҳандислик фаолияти;
  • автомобиль йўллари ва ундаги иншоотларни ҳисобга олиш, баҳолаш ва мониторинг учун уларни соҳавий кадастрларини яратиш ва олиб бориш;
  • йўл-транспорт коммуникацияларини ўта муҳим объектларини паспортларини тайёрлаш;
  • халқаро талаблар даражасидаги автомобиль йўллари ва барча иншоотлар бўйича ҳамда транспорт соҳалари учун кенг қамровли мутахассисларни қайта тайёрлаш;
  • мутахассислар тайёрлаш ва йўл соҳасининг моддий-техник базасини ривожлантириш мақсадида чет эл фирма ва компанияларини ўрнатилган тартибда жалб қилиш;
  • йўл қурилишида ишлатиладиган янги материаллар ва технологияларни жорий қилиш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш;
  • автомобиль йўллари соҳасига оид барча турдаги изланишлар ва илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш;
  • амалдаги қонунчилик асосида йўл соҳасининг таъқиқланмаган консалтинг, агентлик, ваколатлик, консигнацион, дилерлик каби ишларни бажариш ҳамда маркетинг, сервис, транспорт, реклама ва бошқа фаолиятларини амалга ошириш;
  • қуриладиган объектларда техник назоратни амалга ошириш;
  • йўл соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш, тажриба алмашиш ишларини амалга ошириш;
  • хорижий давлатлар мутахассисларини (амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда) тажриба алмашишга, маърузалар ўқишга ва вақтинча ишлашга таклиф этиш;
  • ўқув базасини ташкил қилиш билан мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш;
  • маслаҳат хизматларини кўрсатиш;
  • хорижлик мутахассисларни ўрнатилган тартибда таклиф қилган ҳолда илмий-назарий-амалий конференциялар, семинарлар ташкил қилиш ва ўтказиш;
  • аҳолига маиший хизматларнинг барча турларини кўрсатиш;
  • меҳмонхона хизматлари;
  • илмий-амалий изланишлар, илмий ишлар ва бошқа ишланмаларни, янги технологияларни, "ноу-хау"ларни яратиш, сотиб олиш ва сотиш, ҳамда уларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш;
  • хайрия ва ҳомийлик фаолияти (Муассис билан келишилган ҳолда);
  • белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолият;
  • автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш учун маблағлар сарфини мунтазам таҳлилини олиб бориш;
  • автомобиль йўллари ва минтақавий йўлларни қуриш, таъмирлаш ишларига лойиҳа – харажат ҳужжатларини тайёрлаш;
  • кўприклар қурилиши ва таъмирлаш ишларига лойиҳа – харажат хужжатларини тайёрлаш;
  • шағал, қум, асфальт, оҳак, темир-бетон маҳсулотлари ва бошқа қурилиш ҳамда йўл қурилиши махсулотларини ишлаб чиқариш;
  • нефть маҳсулотларини қайта ишлаш, улгуржи ва чакана савдони ўрнатилган тартибда ташкил қилиш ва уюштириш;
  • типография, полиграфия хизматларини жорий этиш, техник йўриқномалар ва журналлар чоп этиш;
  • Марказий Осиё республикалари инфратузилмаларининг турли секторларида консалтинг хизматларини амалга ошириш, шу жумладан: автомобиль йўллари инжиниринги, қурилиш инжиниринги, аэропортлар инжиниринги, оқар сувлар инжиниринги, темир йўллар инжиниринги, шаҳар, миллий ва халқаро транспортни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш ишларида иштирок этиш;
  • йўл қурилиш техникаларини, автомашиналарини йиғиш ва сотиш, ҳамда таъмирлаш;
  • йўл қурилиш техникалари учун мутахассисларни тайёрлаш ва ўқитиш, қайта тайёрлаш;
  • иккиламчи хом-ашёни қайта ишлаш;
  • қурилиш маҳсулотлари ва нефть маҳсулотлари чиқиндиларидан автомобиль йўлларини қуришда фойдаланиш;
  • иқтидорли ёшларга, қобилиятли кишиларга, санъаткор ва спортчиларга ҳомийлик қилиш (Муассис билан келишилган ҳолда);
  • ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш;
  • фойда олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш.

низомни юклаб олиш (pdf, 284 kb)

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали