Logo

Янгиланаётган Хоразм йўллари

16052 25 Октябр, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 695 Kb)


Бугунги кунда Хоразм вилоятидаги йўл хўжалиги корхоналарига қарашли жами 2210 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари мавжуд бўлиб, шундан 113 км - халқаро, 706 км - давлат ва 1391 км - маҳаллий аҳамиятдаги йўллар ҳисобланади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 14 февралдаги "2017-2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида фақат минтақавий эмас, балки умумий фойдаланувда бўлган автомобиль йўлларини ҳам қуриш ва тубдан таъмирлашнинг 2017-2018 йилларга мўлжалланган янгиланган  дастури ҳам тасдиқланган. 


Ушбу қарор ижроси юзасидан айни кунда Хоразм вилоятидаги автомобиль йўллари ҳам қайта қурилиб, жорий таъмирдан чиқарилмоқда.

Жумладан, вилоятдаги 4р161 "Урганч ш. - Чолиш к. - Беруний ш." йўлининг Амударё устидаги кўприкнинг кириш-чиқиш йўлларини қуриш, 4р157 "Урганч ш. - Янгиариқ ш." автомобиль йўлининг 0-8 км қисмини қайта қуриш, давлат аҳамиятида бўлган - 4р156 "Урганч-Хонқа-Ҳазорасп-Тошсақа оркали-Амударё" автомобиль йўлининг 50-62 км қисмини, 4р158 "Урганч-Хива" автомобиль йўлининг 13-20 км қисмини, 4р160 "Урганч-Гурлан-Манғит-Туркманистон чегараси" автомобиль йулининг 0-5 км қисмини ва 4р162 "Урганч айланма йўли" автомобиль йўлининг 3-6 км қисмини тўла таъмирлаш ишлари бўйича ишлар давом этмоқда.


Вилоят Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бош муҳандиси А.Қурбонбоевнинг маълумот беришича, Урганч шаҳридаги "Саёт", "Хонқа", "Тинчлик", "Амударё", Шерозий ва Ғофур Ғулом кўчаларидаги тўла таъмирлаш, Ал-Хоразмий ва Беруний кўчалари оралиғи ҳамда Хива  шаҳрининг марказий кўчалари янгидан қурилиши, Шовот туманидаги К.Отаниёзов ва Жалолиддин Мангуберди кўчаларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб, натижада таъмирланган ва янгидан қурилган кўчалар узунлиги 10 км га яқинлашди.


Юқоридагилардан ташқари 2017 йилнинг 9 ойлик якунларига кўра, вилоятдаги 147,2 км ички йўллар ҳам таъмирланди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали