Logo

Халқаро молия институтлари маблағлари иштирокида 2020 йилда амалга оширилганинвестиция лойиҳалари тўғрисида МАЪЛУМОТ

1194 11 Феврал, 2021 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 92 Kb)

    Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан Халқаро молия институтлари маблағлари иштирокида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш инвестиция лойиҳалари доирасида 2020 йилда жами 94,6 миллион АҚШдоллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилди. Шу жумладан, қуйидаги лойиҳалар доирасида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган:


- "А-380 "Ғузар-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг 228-315 км қисмини (87 км) реконструкция қилиш" лойиҳаси – 11,7 млн. АҚШ долл. (Осиё тараққиёт банки қарз маблағи);


- "Тошкент, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги маҳаллий  автомобиль йўлларини ривожлантириш" лойиҳаси- 48,5 млн. АҚШ долл. (Халқаро тараққиёт ассоциацияси қарз маблағи (Жаҳон банки гуруҳи));


- "А373"Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 173-176 км қисмларини реконструкция қилиш" лойиҳаси - 8,8 млн. АҚШдолл. (Осиё тараққиёт банки қарз маблағи, А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 116-190 км  қисмини реконструкция қилиш лойиҳасидан иқтисод қилинган маблағлар доирасида амалга оширилмоқда);


- "М39 "Алмата-Бишкек-Тошкент-Шахрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг 1395-1400 км ва 1410-1426 км (21 км) қисмларини реконструкция қилиш" лойиҳаси - 9,5 млн. АҚШ долл.(Ислом тараққиёт банки қарз маблағи, М39"Алмата-Бишкек-Тошкент-Шахрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг 1330-1395 км,1400-1410 км ва 1426-1451 км (жами 100 км) қисмини реконструкция қилиш объекти доирасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобига мазкур объект қурилиши белгилаб берилган. Ушбу объект Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Шеробод ва Ангор туманларидан ўтади;


- "4Р87"Ғузор-Чим-Кўкдала" автомобиль  йўлининг 38-73 км қисмини (35 км) реконструкция қилиш" лойиҳаси - 16,1 млн. АҚШ долл.(Саудия тараққиёт жамғармаси ва Қувайт Араб итқисодий тараққиёт фонди қарз маблағи).

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали