Logo

Умумий бўлим

11 Ноябр, 2020 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 102 Kb)

Умумий бўлим

Азимова Малохат Абдурахмановна в.в.б.ю.

Бўлим бошлиғи

+998 71 207-67-68  (121)

+998 71 239-14-06

Тошкент шахар 100000, Мустақиллик шох кўчаси, 68A уй


Умумий бўлимнинг асосий функция ва вазифалари

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 августдаги 11-10-сонли "Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш" Тартиби ва унинг таркибидаги вилоят ҳудудий ташкилотлар томонидан ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш Тартиби ҳамда тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари Давлат Қўмитаси ижро этувчи аппаратида иш юритишни таъминлайди ва ўз вақтида ижро этилиши бўйича ишларни ташкил этади ҳамда келиб тушган жисмоний ва юридик шахслардан электрон кўринишда , Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал ишчи гурухи ва халқ қабул хоналари томонидан юборилган мурожаатлар, ёзма ва оғзаки мурожаатлар билан ишлайди ва уларни таҳлил қилади.
  • Қўмита ижро этувчи аппаратида ўтказиладиган йиғилиш ва мажлислар бўйича ташкилий ишларни амалга оширади, йиғилиш баённомаларини юритади ва иш фаолиятида вужудга келадиган ҳужжатлар йиғмажилдлари сақланишини ва иш юритиш ҳамда ҳужжатлар айланиши тизими асосида ҳужжатлар ва топшириқларнинг ўз вақтида ижро этилишини ҳисобга олиш, уларнинг айланишини таҳлил ва назорат қилиш ягона тизими амалга оширилишини таъминлайди.
  • Қўмита ижро этувчи аппарати ходимлари ва ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилотлари ва таркибий бўлинмалар раҳбарларини белгиланган тартибда аттестациядан ўтказишни ташкил этади.
  • Қўмитанинг умумий бўлими ижро этувчи аппарати ва ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилотлари ҳамда таркибий бўлинмаларида иш юритишга методик раҳбарлик қилади ва иш юритиш бўйича йўриқнома талабларига риоя этилишини назорат қилади.
  • Қўмита ижро этувчи аппарати мутахассислари билан биргаликда мажлислар баённомалари тайёрланишини таъминлайди.
  • Тушаётган хат-хабарларни қабул қилади, рўйхатдан ўтказади, ҳисобга олади, тақсимлайди ва мансублигига кўра ижрочига етказиб беради, чиқадиган хат-хабарларни қабул қилади, рўйхатдан ўтказади ва жўнатади.
  • Қўмита таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар йиғмажилдининг номенклатурасини аниқлаштиради. Ижро этувчи аппарати учун йиғма номенклатура тузади, унга риоя этилишини назорат қилади.
  • Қўмита ижро этувчи аппаратида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ2881-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарорига ва 2009 йил 28 августдаги "Ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш тартиби"га мувофиқ ҳужжатлар ва топшириқларнинг ўз вақтида ижро этилиши бўйича ишларни мувофиқлаштиради ва мониторингини олиб боради.
  • Ҳар хафтада Қўмита ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларига навбатдаги хавталик ижроси таъминланиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатини шакллантиради ва улар тўғрисидаги маълумотнома-эслатмаларни ёзма шаклда тақдим этади. Ҳар ойда навбатдаги ой мобайнида ижроси таъминланиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатини шакллантиради ва улар тўғрисида Қўмита ижро интизоми комиссиясига ахборот беради ҳамда таркибий бўлинмалар раҳбарларига эслатмалар тақдим этади.
  • Фуқароларнинг Қўмита Ижро этувчи аппаратига келган ёзма ва оғзаки мурожаатларини рўйхатдан ўтказади ва ҳисобини юритади.
  • Фуқароларни қабул қилиш ва уларни Қўмитага мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича таҳлилий маълумотномаларни тайёрлайди ва Қўмита ижро этувчи аппаратининг тегишли таркибий бўлинмаларига ва ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилотларига тегишли чора-тадбирлар кўриш учун юборади.

Nizom yuklab olish (pdf, 240 kb)

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали