Logo

Тошкент шаҳар ёшлари билан Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан жорий йил 27 январь – 8 февраль кунлари ўтказилган тадбирлар тўғрисида

2132 9 Феврал, 2020 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 106 Kb)


Жами ўтказилган тадбир сони
Қатнашган ёшлар сони
Тақдирланган ёшлар сони
Берилган китоб ва эсталик совғалар сони
Берилган маиший ва бошқа техникалар сони
Ишга жойлаштирилган ёшлар сони
Амалда бажарилган ишлар номи ва миқдори
Касбага йуналтириш курслари сони ва қамраб олинган ёшлар сони

13320065501713*95/2640

Изоҳ: Ёшларга илм-маърифат, юксак маънавият кераклиги, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ташаббуслар муҳокамасига кенг урғу берилиши, Президентимизнинг Ёшлар орасида "Мен Сизнинг ёнингизда туриб, камарбаста бўламан!", деб кўзи ёниб турган, билимли, жасоратли йигит-қизлар борлигига ишонаман. Етакчиликнинг, ўз ортидан эргаштиришнинг энг тўғри йўли шахсий ўрнак ва намуна бўлишдир. Янги "Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади," – дея таъкидлаган фикрлари ва юртимизда ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ва шарт-шароитлар тўғрисида очиқ самимий мулоқатлар ўтказилди.Бу каби учрашувлар ҳамда маърифий тадбирлар катта-катта мақсади бор, бироқ уни амалга оширишда иккиланиб, бир оз қийналиб турган минглаб, миллионлаб ёшларни руҳлантириши, табиий. 

Маҳалладаги ота-оналар билан ёшларимизни иш билан таъминланиши, улар бўш вақтларида нималар билан шуғулланиши, мавжуд муаммоларни ечиш йўллари хамда давлатимиз томонидан яратилаётган ёшлар учун кенг имкониятлар тўғрисида қизиқарли суҳбат ўтказилди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида жорий йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник З.Алматов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ё.Саъдиев билан учрашув ташкил этилди. Ушбу учрашув ёшларда катта таасурот қолдирди.




Тошкент автомобиль йўллари коллежида Германиянинг "Papenburg" компанияси директорлар кенгаши аъзоси Angela Papenburg хоним билан ривожланган давлатларда ўқитилаётган "DUAL" ўқув режа ва дастурлари бўйича қизиқарли давра столи ташкил килиниб, ўқувчилар ўзларига қизиқтирган савол-жавоблар ўтказилди. Йўл қурилиши ва йўл махсус техникаларига қизиқадиган 10 та Ўзбекистонлик ёшлар Германияда "DUAL" ўқув режа ва дастурлари асосида Компания ҳисобидан ўқитилиши ва кулгусида "Papenburg" компаниясининг Ўзбекистондаги корхонасида ишлаши тўғрисида келишиб олинди.


Тошкент автомобиль йўллари коллежи Йўл қурилиши ва йўл махсус техникалари соҳасида ўқиётган ўқувчиларни "Автойўлтрансхизмат" унитар корхонасидаги мавжуд йўл қурилиши техникалари билан таништирилди. Ушбу замонавий техникалар (автогрейдер, каток, асфальт ётқизгич, йўл фрезаси, автосамосваллар) ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди ва улар келажакда йўл соҳасини фидойилари бўлишга сўз бердилар. 

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг бир гурух талабалари жорий йилнинг 29 январида Қўмита тизимидаги Қўйлиқ кўприклар, темир-бетон  қурилмалар заводида бўлиб, кўприклар учун зарур 15, 18, 24, 32 метрли балкалар ҳамда бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнида қатнашдилар. Заводнинг лабораториясида маҳсулотларни синаш усулларини ўрганишди. Тошкент шаҳридаги Маҳтумқули ҳамда Оҳангарон йўли кўчалари кесишмасида қурилаётган Ўзбекистонда ягона бўлган 3 қаватли кўприкни қурилиш жараёни ҳамда ишлатилётган техникалар билан танишилар. Шунингдек, ёшлар билан биргаликда халқаро аҳамиятдаги М39, А373, Республика аҳамиятдаги 4Р12  ва бошқа маҳаллий аҳимиятдаги йўллар ва шаҳар кўчалари бўйлаб экскурция уюштирилди.   

Юнусобод тумани Салар 2 тор кўчасида бир гурух талаба ёшлар билан очиқ осмон остида ноананавий учрашув ўтазилди. Жараён давомида бўлажак йўлчиларга автомобиль йўлларини таъмирлаш, сақлаш ишлари бўйича тушунчалар берилди ҳамда шу кўчада олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишдилар. Бунда талабалар иш жараёнини бевосита амалда иштирок этиш имкониятига эга бўлишди. Таъмирлаш ишлари ободонлаштириш ишларига уланиб, талабалар Салар канали атрофини турли чиқиндилардан тозалаб, шаҳар ободлигига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

31 январь куни Темирйўлчилар маданият саройида Транспорт Вазирлиги раҳбар ҳодимлари ҳамда транспорт соҳасида фаолият юритаётган 600 дан ортиқ ёш мутахассислар ўртасида очиқ мулоқот кўринишидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда вазирликнинг раҳбар ҳодимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларги оид давлат сиёсати, юртимизда ёшларга яратиб берилаётган шароитлар ҳамда Транспорт соҳаси истиқболлари, келажакдаги режалар, ёшлар олдидаги вазифалар бўйича ёш мутахассисларга тавсия ва тушунчалар беришди. Йиғилиш доирасида ёшлар ҳам ўзларини қизиқтираётган соҳага оид муаммолар бўйича қатор саволларига жавоб топишди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти "Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотиларни қуриш" факултетининг 50 дан ошиқ талабалари- бўлғуси йўлчилари иштирокида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Асака кўчасида 1,2 км йўлни асфальтлаш ишлари амалга оширилади. Бунда ёш йўлчилар теодолит, нивелир, шагомер, махсус термометрларда реал шароитда ишлаш жараёни билан танишдилар ҳамда бевосита асфальтни ётқизиш, уни зичлаш ишларида иштирок этдилар.  

Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбарияти ҳамда тизимнинг бир қатор ташкилотларида фаолият олиб бораётган 100 дан ортиқ ёшлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрда 

Ал-Хоразимий номидаги мактабида ёшлар билан ўтказилган учрашувида берган топшириқлари ижроси бўйича қилинган ишлар, 2020 йил 24 январдаги Президентнинг Олий мажлисга йўллаган "Мурожаатнома"сида келтирилган ёшлар олдидаги муаммо ва камчиликлар, жорий йил доирасида амалга оширилиши кўзда тутилган тадбирлар ҳамда соҳага оид бошқа бир қатор муаммолар юзасидан "очиқ мулоқот" кўринишидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда ёш мутахассислар бир қатор муаммоли масалалари ҳамда ўзларининг соҳа ривожига оид таклифларини билдиришди. Тадбир сўнггида Қўмита раҳбарияти томонидан фаол қатнашган ёшларга эсдалик совғалари топширилди.

Институтда фаолият кўрсатаётган 18 та тўгараклардан  300 дан ортиқ талабалар ва 50 дан ортиқ ёш илмий ҳодимлар, ёш илмий тадқиқотчилар иштирокида танлов ташкиллаштирилди. Танловда қатнашиш учун институт ёш илмий ҳодимлари, илмий тадқиқотчилар, докторантлар, магистрантлар ва талабалар ўзларининг илмий-инновацион ишланмаларини кафедра кўргазмаларида намойиш этдилар. Танлов натижаларига кўра институтнинг "Автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатацияси" кафедраси "Энг яхши тўгарак" номинацияси бўйича 1-ўринни эгаллади ва Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллар қўмитасининг бош соврини телевизор билан мукофотланди. Танловда 2-ўрин "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш" кафедрасига ва 3-ўрин "Йўл қурилиш машиналари ва жихозлари" кафедараларига насиб этди. 

Бундан ташқари, "Энг фаол тўгарак аъзоси", "Энг фаол спорт тўгараги аъзоси", "Энг фаол дастурчи" ва "Энг фаол тадбиркор талаба" номинациялари бўйича ҳам танловлар ўтказилди. Танлов натижалари бўйича барча ғолиблар фахрий ёрлиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллар қўмитасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Вазирлиги томонидан Ёшлар ижод саройида ўтказилган "Меҳнат ярмаркаси"да Автомобиль йўллари қўмитаси ташкилий тузилмаларидаги 100 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашди. Ярмарка давомида 300 дан ортиқ меҳнатга лаёқатли ёшлар билан суҳбатлашиб, соҳага оид қизиқарли материаллар билан таништирилди. Ўтказилган ташкилий ишларнинг натижаси ўлароқ, ушбу ёшларнинг 95 тасига тизим ташкилотларида меҳнат фаолиятларини бошлаш учун йўлланмалар берилди. 

Тошкент Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлари Тўляганова Ақшагул Абуевна, Султанов Бекзод, Зайниев Фарход, Темиров Анвар ҳамда бир гурух соҳа мутахассислари  ва 500 дан ортиқ талаба ёшлар, институт профессор ўқитувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлис аъзоларига йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифаларга ҳамда бугунги кунда юртимизда ёшларга берилаётган кенг имкониятлар ва шарт-шароитларга бағишланган учрашув ўтказилди. Учрашувда сўзга чиққан Олий Мажлис депутатлари ҳамда соҳа мутахассислари Президентимизнинг Ёшлар билан учрашувларида таъкидлаган "Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз", "2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади", – каби фикрларига,  замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашдаги ташаббусларига  алоҳида тўхталдилар. Шу билан бирга талаба ёшлар ўзларини қийнаётган бир қатор муаммоли масалалар бўйича қизиқтирган саволларига жавоблар  олишди. 

*

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан ўтказган учрашувда ёшларга оид жавлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган топшириқлар ижроси юзасидан "Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз" мавзуси тўғрисида

2. Чилонзор тумани "Чилонзор оқ тепа"махалласида маҳаллада бир гурух ота-оналар ва ёшлар билан учрашиш, ёшлар муаммолари уларни иш билан таъминлаш, йўл соҳасига оид, таълим-тарбия мавзулари.  

3. Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида талабалар билан таниқли санъаткорлар ҳамда ички ишлар ҳодилари билан учрашув ўтказилди.

4. Германиялик мутахасислар билан Тошкент автомобиль йўллари коллежида йўл соҳаси учун "DUAL" ўқув режа ва дастурлари ишлаб чиқиш бўйича давра суҳбатлари ташкил этиш.

5. Коллеж ўқувчиларини йўл қурилишда ишлатиладиган махсус техникалар ва уларни ишлатилиши билан жойига чиқиб таништириш.

6. Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида талабалар билан автомобиль йўллари, сунъий иншоотлар, кўприклар учун материаллар ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш.

7. Автомобиль йўллари қўмитаси мутахасислари ҳамда Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация институти талабалари билан ноананавий учрашув ўтказиш. (Юнусобод туман, Салар 2- тор кўчаси)

8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, ОАВ вакиллари ҳамда бир гуруҳ ёшлар иштирокида "Раҳбар ва ёшлар" мавзусида Ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиш.

9. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Асака кўчасида 1,2 км йўлни ёшлар иштирокида  асфальт қилиш.

10. Автомобиль йўллари қўмитасида Қўмита раҳбарияти бошчилигида очиқ мулоқот ўтказиш.

11. Автомобиль йўллари қўмитасида Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти 

Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда 

"Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш" йилига бағишланган илмий-инновацион ишланмалар, кафедраларда фаолият олиб бораётган тўгараклар ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланаётган ёшлар танловини ўтказиш.

12. Меҳнат вазирлиги томонидан Ёшлар ижод саройида ўтказилган "Меҳнат ярмаркаси"да бўш иш ўринлари билан қатнашиш. 

13. Тошкент Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз" мавзусида учрашув ташкил этиш.


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали