Logo

Танловга қатнашиш учун чақирув таклифи

940 16 Июн, 2022 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 98 Kb)

        Лойиҳалаш ва тадқиқот ишларини бажариш ва ишчи лойиҳани ишлаб чиқиш учун "ОТБ иштирокидаги "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" A-380 автомобиль йўлининг "964-1204 км (240 км) қисмини реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида Жамиятни ривожлантириш марказлари қурилиши" – обьекти бўйича

    Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Aвтомобил йўллари қўмитаси Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан молиялаштирилган гендер ва ижтимоий соҳаларни ўз ичига олган қатор йўл лойиҳаларини амалга оширмоқда. Осиё тараққиёт банки иштирокидаги "A-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг  964-1204 км қисмини реконструксия қилиш" лойиҳаси доирасида лойиҳанинг ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асосларига кўра Қорақалпоғистон ва Жаслиқ шаҳарчаларида 2 та Жамиятни ривожлантириш маркази биноси ҳамда қурилиш пакети доирасида қуриладиган қисқа муддатли дам олиш масканларида 5 та савдо расталари қурилишининг лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш ва ишчи лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқлар ишлаб чиқилди. 

     Лойиҳа ташкилоти Осиё тараққиёт банкининг тартиб-таомилларига мувофиқ танлаб олинади.

  Қизиқиш билдирган ташкилотлар, хизмат кўрсатиш учун керакли малака ва мувофиқлик кўникмаларига ега бўлганлиги тўғрисида маълумотларни тақдим етишлари зарур бўлади.

    Тўлиқ маълумот ва техник топшириқни ОТБ CСРН www.csrn.adb.org  веб-сайтидан олиш мумкин. 

     Қизиқиш билдиришномалари 15.07.2022 йилгача ОТБ CСРН www.csrn.adb.org сайти орқали юборилиши керак.

Қўшимча маълумотни пастда кўрсатилган манзил бўйича олиш мумкин:

Aвтомобил йўллари қўмитаси 

Мустақиллик Шоҳ Кўчаси, 68а, 611-хона.

Тошкент, Ўзбекистон Республикаси

Електрон Почта: mff-pmu-240@mail.ru

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали