Logo

Талабалар билан очиқ мулоқот

1 Апрел, 2021 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 285 Kb)

Талабалар билан очиқ мулоқот

Наманган қурилиш-муҳандислик институтида транспорт йўналишида таҳсил олаётган талабалар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.


Тадбирда вилоят автомобил йўллари бошқармаси, темир йўл, ҳаво ҳамда автомобил транспорти бўйича вакиллари ҳамда вилоят ЙҲХБ тарғибот гуруҳи ходимлари иштирок этишди.


Очиқ мулоқотда талабаларга тизимдаги ислоҳотлар, жумладан, ўтган йилларда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар, галдаги вазифа ва  режалар хусусида маълумотлар бериб ўтилди.


Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиктирган саволларга соҳа мутахассислар томонидан жавоблар олишди ва албатта келажакда етук мутахассис бўлишга аҳд қилишгани, бу йўлда ўз билим ва изланишларига таянишларини билдириб ўтишдилар.

Автомобиль йўллари қўмитаси

Матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали