Logo

Тадбиркорлар ва манфаатдор хўжалик юритувчи субъектлар диққатига!

9839 26 Апрел, 2016 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 117 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 мартдаги 67-сонли "2016 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкиллаштириш ҳамда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан "Ўзавтойўл" АК тизимидаги корхоналар жорий йилнинг 27-30 апрел кунлари "Ўзекспомарказ" МКМ ҳудудида ўтказиладиган тармоқ саноат ярмаркасида иштирок этади.

Ярмарканинг асосий мақсади – соҳада фаолият юритувчи корхоналарга ишлаб чиқаришдаги узоқ муддатли ўзаро алоқаларда ҳамда қайта ишланган хомашё, материаллар ва бутловчи қисмларни, тайёр маҳсулотларни етказиб беришда кўмаклашиш, шунингдек, тармоқ ва тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш йўли билан янгитдан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишишдир.

Тармоқ саноат ярмаркасида "Ўзавтойўл" АК таркибидаги корхоналардан ташқари "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Ўзқурилишматериаллари" АК, "Ўзмонтажмахсусқурилиш" ҳамда "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмалари тизимларига кирувчи корхоналар, шунингдек, кичик ва хусусий бизнес вакиллари қатнашиб, ишлаб чиқариш салоҳиятларини намойиш этишади. Корхона ва ташкилотлар ўзларининг техник ва технологик имкониятларини янада яққол намойиш этишлари учун уч кун мобайнида улар томонидан тақдимотлар ўтказилади.

Ярмарка ўтказилаётган кунларда "Ўзавтойўл" АК таркибидаги корхоналар томонидан 32 турдаги маҳсулотлар намойиши ташкил этилади.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали