Logo

Шоушенкдан қочиш, ёхуд йўл остидан қандай туннель қазилмоқда?

113 13 Январ, 2022 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 107 Kb)


Республика аҳамиятидаги 4 Р-176 Б (Дардент кўчаси) автомобиль йўлида сув тармоғини ўтказиш учун ҳусусий сектордаги корхонага Нукус шаҳри ҳокимлиги ва бир қатор ташкилотлар томонидан тегишли тартибда ордер берилган эди.


Шунингдек, корхона Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари бош бошқармасидан техник шарт (тех условия) олган ҳолда, белгиланган тартибда қазиш ишларини олиб бориши керак эди. Эди… бахтга қарши. Техник шарт олинмаган. Бундан ташқари, ордерда ёзилиши бўйича ҳам қазиш учун белгиланган вақт муддати ўтиб кетган. Қазиш сифатсиз ва талабга жавоб бермайди.

Воқеа жойини ўрганганимизда бирорта ҳам ҳавфсизлик қоидалари, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмай ўтганининг гувоҳи бўлдик. Қазиш ишлари ўта қўпол ва хавфли турда олиб борилмоқда. Ҳаракат жадаллиги юқори, яна ушбу ўриндан машиналар ясама нотекислик мавжудлиги сабабли тўхтаб, оғирлик солиб ўтади. Йўлни қазиб, коммуникация тармоғи ўтказилгандан сўнг, йўл асоси (основание автомобильной дороги) мустаҳкамлигини ўз ҳолига келтириш, қопламани тиклаш масалалари бир чеккада турсин, қазувчиларнинг тўпроқ тагида қолиш эҳтимоли нима бўлади? Ахир бу жойдан биз ўзимиз ҳам гувоҳи бўлган юк автомашиналари ҳам ўтадику?

Шу ҳолатда сув тармоғини ўтказган билан йўл асоси мустаҳкамлиги сақланмайди. Оддий қилиб айтганда трамбовка қилинмайди. Натижада вақт ўтиб, йўлнинг ушбу қисмида чўкиш (ўтириш) пайдо бўлиши аниқ. Йўлдан қандай коммуникация тармоғи ўтказиладиган бўлса йўл тўлиқ очиқ турда қазилиши керак, тешиб ўтиш услуби зарур жойда бўлса, бир гина йўл билан тармоқ ўтказилади. 

Бу ерда йўл иккинчи масала, биринчи масала бўлса қатнов юқори бўлган йўл тагида қазиш ишларини олиб бораётган инсон тағдири. "Ёмон айтмай, яхши йўқ" деганларидек, тўпроқ кўчиши содир бўлса кимнингдур оиласи отасиз, кимдир фарзанд доғида қолиши мумкин.

Автомобиль йўллари қўмитаси

Ахборот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали