Logo

Қизиқиш Билдириш тақдим этиш учун сўров Ташқи мониторинг бўйича МИЛЛИЙ МУТАХАССИС

987 22 Апрел, 2022 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 93 Kb)

Осиё Тараққиёт Банки иштирокидаги Сурхондарё вилоятидаги 4Р105 "Дарбанд–Бойсун–Элбаён" автомобиль йўлининг 5-70 км қисмини ва 4Р100 "Манғузор – Жарқўрғон – Бандихон – Олтинсой – Денов" автомобиль йўлининг 128-174 км қисмини реконструкция  лойиҳаси доирасида

 

         Республика Автомобиль йўллари қўмитаси экология бўйича миллий мутахассис танловини ўтказишни эълон қилади.

         Мутахассис Осиё Тараққиёт Банки ва унинг Қарз олувчиси тартиб ва қоидаларига мувофиқ танлаб олинади.

         Мутахассис тегишли профессионал малака ва тажрибага, шу жумладан экология ёки унга тенглаштирилган, ижтимоий фанлардан илмий даража ва дипломга эга бўлиши керак. Шунингдек, атроф-муҳитга таъсир қилиш чораларини мониторинг қилиш ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва атроф-муҳитга таъсирни юмшатиш режаларини амалга ошириш ва/ёки лойиҳаларни атроф-муҳитга таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишини мониторинг қилиш. Инглиз, рус ва ўзбек тилларини билиши ва техник топшириқда мавжуд бошқа тегишли талабларга жавоб бериши лозим.   

Батафсил маълумот ва техник топшириқни CSRN орқали cms.adb.org сайтидан олишингиз мумкин.

Қизиқиш Билдиришлар ОТБнинг CSRN веб-сайтидаги онлайн ариза орқали 2022 йил 22 майга қадар юборилиши лозим.  

Саволлар туғилганида қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишингиз мумкин:

Мустақиллик шоҳ кўчаси 68, Тошкент, Ўзбекистон.

Кимга: ЛАОГ директори ўринбосарига.

Телефон: (99871) 268-97-08 / (99899) 731-23-89

Эл. манзил: surkhandarya.project@gmail.com

 

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали