Logo

Қамчиқ довонида вақти-вақти билан қор ёғмоқда

560 13 Январ, 2022 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 100 Kb)


А-373 "М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган кисми 183-250 км.лар оралигида вақти-вақти билан қор ёғмокда.


Қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланиши таъминлаш учун "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан йўлларни қордан тозалаш ишларини бажармоқда. Транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. Қор. Йўлларда кўриниш 4000 метрни, ҳаво ҳарорати -3 даража, намлик 72 фоизни ташкил этмоқда. Қамчиқ довони йўлидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қиламиз.

Автомобиль йўллари қўмитаси

Ахборот хизмати


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали