Logo

ПОПДА СЕЛ КЕЛДИ: АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИ ЗАРАР КЎРДИ

418 7 Май, 2021 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 293 Kb)


Жорий йил 6 май куни соат 17:20 ларда Наманган вилояти Поп туманида сел келиши натижасида сув тошқини юз берган.


Бунинг оқибатида "4Р-112 Фарғона ҳалқа йўли" автомобиль йўлининг 14-15 км.ларида транспортлар ҳаракати вақтинча чекланди. 

Давлат аҳамиятдаги "4Р-112 Фарғона ҳалқа йўли" автомобиль йўлининг 14-15 км.лари оралиғида табиий офат натижасида галарея сув ўтказувчи қувурига сув сиғмаганлиги оқибатида автомобиль йўлининг устки қисмидан сув тошиб ўтганлиги учун йўл ёқаларига қисман таъсир қилган. 


"4Р-112 Фарғона ҳалқа йўли" автомобиль йўли вақтинча ёпилганлиги сабабли автотраснпорт воситалари 4Р-215 "Пунгон қ.-Ғурумсарой қ.-Поп ш." ҳамда 4Р-126 "Балиқчи қ. – Мингбулоқ қ. – Найман қ. – Пунгон қ" автомобил йўллари орқали "4Р-112 Фарғона ҳалқа йўли"га айланиб ўтиши таъминланган.


Айни пайтда йўлсозлар томонидан автомобиль йўлларининг сел оқибатида зарар кўрган қисмларида қайта тиклаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда ва қисқа муддатда транспортлар ҳаракати қайта тикланади.

Автомобиль йўллари қўмитаси 

Матбуот хизмати


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали