Logo

"Ўзавтойўл" вакиллари Хитойда тажриба алмашишди

10143 10 Феврал, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 106 Kb)


Маълумки, Хитойдаги автомобил йўллари ва кўприклар жаҳондаги энг намунавий йўллардан ҳисобланади. Соҳадаги ютуқлар нуқтаи назаридан, бу давлат билан тажриба алмашадиган жиҳатлар кўп. Жорий йилнинг 20-27 январ кунлари компания таркибидаги корхоналар вакилларидан иборат бир гуруҳ ўзбекистонлик йўлсозлар Хитой Халқ Республикасининг Шанхай шаҳрида бўлиб, тажриба алмашишди.

Ўз ташрифлари давомида мутахассисларимиз Хитойнинг "Ҳарган Энгинееринг", "Чина Раилwай Туннел Оверсеас Энгинееринг", "Шангҳаи Санме Мининг Мачинерй" каби ва бошқа - айнан йўлсозлик ва кўприксозликка ихтисослашган йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди. Бу борадаги Хитойда йўлга қўйилган иш билан яқиндан танишилди.

Сафар давомида бўлиб ўтган биргаликдаги назарий ва амалий машғулотлар ҳамда олинган таасуротлар мутахассисларимизга Ўзбекистонда автомобил йўллари, кўп қаватли йўл ўтказгич ва кўприклар қурилиши ҳамда такомиллаштирилишида ўз самарасини бериши шубҳасиз. 

 

"Ўзавтойўл" ДАК Матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали