Logo

"Ўзавтойўл" ДАК бошқарувининг 2015 йил 9 ойлик якунлари бўйича йиғилиши

7372 22 Октябр, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 355 Kb)


2015 йилнинг 22 октябрь куни компания бошқарувининг 2015 йил 9 ойлик якунларибўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда компания тизимидагиҳудудий бўлинмалар, соҳавий корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.Йиғилишни бошқарув раиси А.Абдувалиев олиб борди.

Йиғилишда Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти И.Каримов томонидан 2015 йилнинг 16 январида, Вазирлар Маҳкамасинингйил якунларига бағишлаб ўтказилган йиғилишида белгилаб берилган –Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш дастуридаги устувор йўналишларнингкомпаниядаги ижроси муҳокама қилинди. Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойидамамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига қаратилган, 2015 йил 19 октябрдабўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида кўтарилган масалалар ҳам диққатмарказида бўлди.

Йиғилишда таъкидланганидек, 2015йилнинг 9 ойи давомида умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларида тизимкорхоналари томонидан жами 1038,8 млрд. сўмлик йўл қурилиш, таъмирлаш ва сақлашишлари бажарилган бўлиб, бу ўтган 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 132,4% ниташкил этади.

Инвестиция дастурига мувофиқ 2015йилда 141,6 км узунликдаги умумий фойдаланувда бўлган автомобиль йўллариниқуриш ва реконструкция қилиш ишлари белгиланган. Тузилган шартнома ватасдиқланган режага мувофиқ I ярим йиллик якунлари бўйича 375,6 млрд. сўмлик йўлишлари бажарилиб, 93,7 кмузунликдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинди.

Халқаро, давлат ва маҳаллийаҳамиятдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳамда шаҳар кўчаларида"Ўзавтойўл" компанияси корхона ва ташкилотлари томонидан йўлларни мукаммалтаъмирлашда 135,6 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилиб, 63,3 км узунликдагиумумий фойдаланувдаги автомобиль йўллари таъмирланди.

42654 км узунликдагиумумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш ишларибўйича 2015 йилнинг 9 ойида 431,7 млрд. сўмлик маблағлар ўзлаштирилди.

Ҳисобот даври мобайнида тизимкорхона ва ташкилотларида 205 та янги иш ўринлари яратилди.

Йиғилиш давомида тизимдагикорхоналар томонидан ишлаб чиқаришни модернизациялаш, соҳагаахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ижро интизомига қатъий риояэтиш каби масалаларга танқидий ёндашилиб, муаммоларни ижобий ҳал этиш йўллари муҳокамақилинди.

Бошқарув йиғилиши якунида кунтартибдаги кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

"Ўзавтойўл" ДАК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали