Logo

"Олмазор тажриба-механика, таъмирлаш-ёрдамчи корхонаси" унитар корхонаси

27 Феврал, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 108 Kb)

"Олмазор тажриба-механика, таъмирлаш-ёрдамчи корхонаси" унитар корхонаси

Муродов Искандар Тешаевич
Қабул кунлари: Сешанба - Пайшанба соат 09:00 - 10:00

Тошкент вил. Янгиюл тумани Хўжаовул алоқа бўлими, 110818

(0 597) 774-72-98

(0 595) 177-28-61


"Олмазор тажриба-механика, таъмирлаш-ёрдамчи корхонаси" унитар корхонасининг функционал вазифалари

  • йўл ва аэродром қурилиш ишларига янги, замонавий техника ва технологиялар қўллаш орқали рақобатбардош, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш;
  • хар ҳил турдаги йўл белгилари ва элементлари, асфальтбетон, товар-бетон, темир-бетон конструкциялари ва норуда маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш;
  • товарбетон, асфальтбетон заводлари ва йўл қурилиш техникаларини капитал ва жорий таъмирлаш, сервис хизматлари кўрсатиш, асфальтбетон заводларини қуриш;
  • ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни ўзаро тузилган шартномалар асосида мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилотларга ва фуқароларга реализация қилиш;
  • ишлаб чикаришга илғор тажриба, янги техника, технология ва самарали йўл-курилиш материаллари, меҳнатни ташкил этиш ва бошқариш сохасидаги илғор тажрибаларни тадбиқ этиш;
  • ишлаб чиқаришни техникавий ва ашёвий таъминоти, аниқ иш бажарувчини танлаш, иш хақи тўлашни ўрнатилган тартиб ва усулларни қўллаш, ишчи хизматчиларни ижтимоий ҳимоялаш ва ўз-ўзини бошқариш масалаларини мустақил ҳал қилиш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларини бажариш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш;
  • автотранспорт ва бошқа транспорт воситалари хамда механизмлар билан хизматлар кўрсатиш;
  • пудрат шартномалари бўйича бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга иш бажариш, хизматлар кўрсатиш;
  • корхона ишлаб чикариш имкониятларидан самарали фойдаланиш, меҳнат жамоаларининг ижтимоий хаётини яхшилаш учун шароитлар яратиш;
  • улгуржи, чакана савдо;
  • халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш;
  • турли соҳаларда хақ эвазига хизмат кўрсатиш;
  • фойда олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш.
Низомни юклаб олиш (pdf, 248 kb)

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали