Logo

Навоий вилоятидаги 4 та кўприк тўла таъмирланди

5117 28 Январ, 2019 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 571 Kb)


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги "Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси" ДУК буюртмачилигида – Навоий вилоятидаги 4 та кўприк реконструкция қилиниб, тўла таъмирдан чиқарилди. 

Таъмирланган кўприклардан бири – вилоятнинг Нурота туманидаги "Янгиобод" ва "Чўя" қишлоқларини боғловчи сой устидаги, 4Н380 автомобиль йўлининг 29,4-километрида жойлашган, узунлиги 36 п/м ва эни 12 метр бўлган кўприкдир.


4К 387 "Тошработ қ – Ғамхўр қ." автомобиль йўлининг 8-километрида реконструкция қилинган, узунлиги 18 п/м, эни 13 метрни ташкил қилган яна бир кўприк эса – Навоий вилоятининг Қизилтепа ва Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманлари ҳудудини боғлайди. 

Навбатдаги – 4н374в автомобиль йўлининг 5-километридаги кўприк ҳам реконструкция қилинди. Мазкур кўприкнинг узунлиги 12 п/м, эни 10 метр, кўприкка кириш-чиқиш йўллари эса 40 метрни ташкил қилади.


Хатирчи тумани Зартепа қишлоғидаги "Аччисағоноқсой" қирғоқлари ёғингарчилик пайтида, сел келиши оқибатида кенгайиб кетган, шу сабабли сой устидаги кўприк таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди. 4К372а автомобиль йўлининг 1,2-километридаги ушбу кўприкда ҳам тўла таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Натижада кўприк узунлиги 12 п/м дан 15 п/мга узайтирилди ҳамда тўлиқ қайта қурилди. 


Бугунги кунда бу кўприкларнинг барчаси ҳайдовчи ва йўловчилар қатновида беминнат хизмат қилмоқда.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали