Logo

"Наманган йўл хўжалиги ходимлари малакасини ошириш ўқув маркази" унитар корхонаси

15 Феврал, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 131 Kb)

"Наманган йўл хўжалиги ходимлари малакасини ошириш ўқув маркази" унитар корхонаси

Хамидов Собитхон Обидинович

Қабул кунлари: Сешанба - Пайшанба соат 14:00-16:00

Наманган шахар 160137 Саноат кўчаси 19-уй

Мўлжал: Автовокзал бекати, ДАМБОГ поябзали фабрикаси  

Транспорт: 
4. 23.21.

(0 369) 237-21-40

(0 369) 237-33-82


"Наманган йўл хўжалиги ходимлари малакасини ошириш ўқув маркази" унитар корхонасининг функтсионал вазифалари

  • қурилиш материаллари ва конструкцияларини синаш, автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш технологиясини ҳамда сифатини илмий экспертизадан ўтказиш;
  • лойиха-смета, конструкторлик хужжатларини тайёрлаш, йўл соҳасига оид меъёрий хужжатларни ишлаб чиқиш;
  • янги, тежамкорликни таъминловчи технологиялар ва материаллар бўйича изланишлар ва амалиётга тадбиқ этиш бўйича ишлар олиб бориш;
  • йўл соҳаси мутахассисларини ўқитиш, малакасини ошириш, улар учун ўқув-методик ҳужжатлар тайёрлаш ва таъминлаш, ахборот-ноширлик, консалтинг хизматлари кўрсатиш, инженеринг, воситачилик, дилерлик ва бошка хизматларни бажаришда ёрдам бериш;
  • йўл сохасига тегишли Республика ва халкаро миқёсдаги меъёрий ҳужжатларни, уларнинг таркибий тизимларини, муҳандислик, иктисодий ва молиявий таъминот асосларини ўрганиш ва уларни таққослаш, хамда амалдаги меъёрий хужжатларни такомиллаштириш бўйича, жахон илғор амалиётини махаллий шароитларда тадбиқ этиш бўйича таклифлар киритиш;
  • йўл хўжалигини юритишнинг илмий асосланган, тежамкор хамда унумли усулларини ишлаб чиқиш ва улар бўйича ваколатли ташкилотларга таклифлар киритиш;
  • автомобиль йўллари ҳолатини ва транспорт фойдаланиш даражаларини ўрганиш, уларни хатловдан ўтказиш ва паспортлаштириш, улардаги транспортлар қатновини ва тезлигини хисобга олиш, хамда ахборот ва маълумотлар банкини ташкил қилиш, йўллардан фойдаланиш лойиҳаларини тайёрлаш;
  • харакат хавфсизлиги хизматини ташкил килиш бўйича ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва амалга тадбиқ қилишга кўмаклашиш;
  • харакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича дастурлар, лойихалар ва таклифлар ишлаб чиқиш;
  • автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш ва қайта қуриш ишларини, хамда йўл тармоқларини такомиллаштириш ва ривожлантиришни техник ва иктисодий асослаб бериш, уларни жорий ва истиқболли режа ва концепцияларини ишлаб чиқиш, йўл тармоғини илмий-техникавий ривожлантиришдаги устувор йўналишларини аниклаш, кўшма илмий-техникавий дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга тадбик килиш;
  • диагностика қилиш ишларини амалга ошириш;
  • автомобиль йўллари ва ундаги иншоотларни лойихалащ, экспертизадан ўтказиш, йўл ишларини илмий экспертизадан ўтказиш, йўл қурилиш материаллари баҳоси ва йўл ишлари сметаларини ишлаб чиқиш, уларни амалда қўллаш бўйича қўлланмалар яратиш;
  • автомобиль йўлларини эстетик ва меъморий безаш лойихаларини ишлаб чиқиш ва изланишлар олиб бориш;
  • автомобиль йўлларида фавқулотда содир бўладиган табиий офатларни олдини олиш бўйича лойиха ва техник-мухандислик таклифларини тайёрлаш;
  • корхона ва ташкилотларда йўл соҳаси бўйича лабораториялар ташкил қилишда кўмаклашиш;
  • корхона ва ташкилотлар хамда лабораторияларда ишлатилаётган ўлчов ва синов-асбоб ускуналарга метрологик хизматини ташкил қилиш;
  • автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва таъмирлаш ишларида, қурилиш материаллари ва конструкцияларини ишлаб чиқаришда, хом-ашё ва маҳаллий материаллар ва грунтлар хоссаларини аниқлаб бериш, тош ва қум каръерларини, АБЦ, ЦБЦ кадастрини, технологик регламентларини ишлаб чиқиш;
  • қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда, ҳамда автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишларини бажаришда амалдаги меъёрий хужжатлар ва халқаро стандартлар асосида шартномалар бўйича техник назоратни олиб бориш;
  • илмий-текшириш ва тажриба синов ишларини олиб бориш, иктисодий самарадор, хом ашё ва ёнилғи тежамкор материал ва конструкциялар, хамда технологиялар яратиш бўйича изланишлар олиб бориш ва уларни ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш, махаллий ва ишлаб чиқаришни иккиламчи махсулотларини кўпроқ ишлатишни йўлга қўйиш;
  • автомобиль йўлларини таъмирлаш ва қурилиш ишларига янги техника, кичик йўл қуриш механизмлари, жихозлари, ускуналарини тадбиқ қилиш, хорижий жихозлар ва технологиялар сотиб олиш бўйича техник иктисодий асослаш лойихаси ва тендер хужжатларини тайёрлаш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш;
  • атроф-мухит мухофазаси ва меҳнат хавфсизлиги бўйича лойихалар ишлаб чиқиш ва таклифлар киритиш;
  • кўприкларни лойихалаш, паспортлаш ва синовдан ўтказиш ишларини амалга ошириш;
  • қурилиш ва лойиха ишлари учун мухандислик қидирув, геодезия ишларини олиб бориш ва йўл кадастрини юритиш;
  • хайдовчилик курсларини ташкил қилиш, хайдовчилик гувохномаларини лицензия асосида бериш;
  • ташки иктисодий фаолият юритиш;
  • фойда олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конунчилиги доирасида бошка фаолият турлари билан шуғулланади.
Низомни юклаб олиш (pdf, 256 kb)

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали