Logo

Молия-иқтисодиёт бош бошқармаси

28 Июн, 2021 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 109 Kb)

Молия - иқтисодиёт бош бошқармаси

Гаппаров Маҳмуджон Джураханович

Бошқарма бошлиғи

+998 71 207-67-68  (110)

+998 71 239-14-06

Тошкент шаҳар 100000, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 68 уй


Молия-иқтисодиёт Бош бошқармасининг асосий функция ва вазифалари

  • Республика йўл хўжалиги тармоғининг иқтисодий самарадорлиги, молиявий аҳволи, ишлаб чиқариш резервларидан тўлиқ фойдаланиши, асосий фондларнинг самарадорлигини оширилиши борасида мониторинг олиб бориш;
  • Қўмита марказий аппаратида молиявий-иқтисодий масалаларни ташкил этиш;
  • Қўмитанинг ривожланиш истиқболларини белгиловчи параметрлар лойиҳасини тайёрлаш;
  • Қўмита бошқарувининг топшириқлари ва кўрсатмаларига асосан, Бош бошқармага тегишли Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлик ва идоралари томонидан юборилган ҳужжатлар билан ишлаш; 
  • Тизимдаги йўл хўжалиги ташкилотларидан статистик маълумотларни йиғиш, молиявий-иқтисодий фаолиятлари бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни белгиланган тартибда қабул қилишда қатнашиш, жамлаш ва тегишли идораларга тақдим этиш;
  • Тизимдаги йўл хўжалиги ташкилотларида мехнатнинг ташкил этилиши, иш ҳақи тўловлари, бошқарув аппарати ходимларини сақлаш ҳаражатлари, штатлар жадвали юритилишини ўрганиш, таҳлил этиш;
  • Қўмита марказий аппаратини сақлаш харажатлари сметасини ишлаб чиқиш;
  • Тизимдаги йўл хўжалиги ташкилотлари фаолиятининг иқтисодий таҳлилини, тезкор маълумотларни тайёрлаш;
  • Йирик саноат ишлаб чиқариш ҳамда ёрдамчи саноат ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятига тегишли хисоботларни жамлаш, таҳлил қилиш, уларни ишлаб чиқариш прогнозлари тўғрисидаги маълумотларни жамлаш;
  • Қўмита корхона ва ташкилотларида янги иш ўринларини яратиш манзилли дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш, тизимда яратилган янги иш ўринлари бўйича ҳисоботларни жамлаш, таҳлил қилиш, таклифлар тайёрлаш;
  • Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш соҳавий дастурларини шакллантириш, келишиш, тасдиқлаш, ҳамда мониторингини олиб бориш; 
  • Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув органлари, вазирлик ва идоралар (Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва бошқалар) билан ҳамкорликда Бош бошқарма фаолиятига оид ишларни ташкил этилишини таъминлаш, ҳамда зарурий кўрсаткичлар бўйича мониторинг олиб бориш.

Низомни юклаб олиш (pdf, 266 kb)


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали