Logo

Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташишни ташкил қилиш

15629 15 Октябр, 2020 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 98 Kb)

Катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларини аниқлаш.

Катта ҳажмли ва оғир вазнли юклар Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26декабрдаги 342 сонли Қарорининг 2-иловаси "Катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидалари"га асосан аниқланади.

Транспорт воситаси (юк билан ёки юксиз) қуйидаги ўлчамларнинг бирортасидан ошганда, катта ўлчамли хисобланади:

·        баландлиги –4,0 метр;

·        эни  – 2,55 метр (рефрижераторлар ва изометрик кузовлар учун – 2,6метр);

·        узунлиги:

-         бир тиркамали ёки ярим тиркамали автопоездлар – 20 метр;

-         икки тиркамалик (ёки ундан ортиқ) – 24 метр;

-         ортилган юкнинг транспорт воситаси орт томонидан чиқиб туриши – 2 метр.


  ОҒИР ЮКЛИ ВАКАТТА ҲАЖМЛИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ УМУМИЙФОЙДАЛАНИШДАГИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ БЎЙЛАБ ЮРИБ ЎТГАНЛИГИ УЧУН ТЎЛОВ

1. Транспорт воситасининг умумий ҳақиқий массаси рухсат берилганига нисбатан ошганлиги учун тўланадиган тўлов 1-жадвалда келтирилган тарифларга мувофиқ белгиланади.

1-жадвал

Умумий ҳақиқий вазннинг йўл қўйиладиган вазнга нисбатан ортиқчалик миқдори, t

Юриладиган 1 км масофа учун тариф, АҚШ доллари

0 дан 5 гача

5 дан 10 гача

10 дан 15 гача

15 дан 20 гача

20 дан 25 гача

25 дан 30 гача

30 дан 35 гача

35 дан 40 гача

40 дан 45 гача

45 дан 50 гача

50 ва ундан юқори

0,04

0,06

0,12

0,20

0,30

0,46

0,66

0,92

1,26

1,70

2,00


    Оғир юкли транспорт воситаларининг автомобиль йўлларидан ўтишида ўққа тушадиган ҳақиқий оғирликнинг(Оф) рухсат берилганга (Од) нисбатан ошганлиги учун тўлов ҳар бир ортиқча юкланган ўқ учун 2-жадвалда келтирилган тарифларга мувофиқ ундирилади.


                              2-жадвал                                                                                                  

Ғилдирак ўқи ҳақиқий юкламасининг йўл қўйиладиган юкламага нисбати (Оф/Од)

Ҳар бир ўқнинг йўл қўйиладиган юкламадан ортиқча юклама билан юрилган масофа учун тариф,АҚШ доллари

1,01 дан 1,05 гача

1,05 дан 1,10 гача

1,10 дан 1,15 гача

1,15 дан 1,20 гача

1,20 дан 1,25 гача

1,25 дан 1,30 гача

1,30 дан 1,35 гача

1,35 дан 1,40 гача

1,40 дан 1,45 гача

1,45 дан 1,50 гача

1,50 дан 1,55 гача

1,55 дан 1,60 гача

1,60 дан 1,65 гача

1,65 дан 1,70 гача

1,70 дан 1,75 гача

1,75 дан 1,80 гача

1,80 дан 1,85 гача

1,85 дан 1,90 гача

1,90 дан 1,95 гача

1,95 дан 2,00 гача

2,00 ва ундан юқори

0,11

0,12

0,28

0,36

0,42

0,50

0,60

0,70

0,82

0,96

1,10

1,28

1,46

1,70

1,90

2,16

2,44

2,76

3,08

3,46

4,00


2.Транспорт воситалари ҳажмларининг ортиқчалиги учун тўлов юриб ўтилган 1 км йўлучун 0,15 АҚШ доллари миқдорида ундирилади.

3. Оғир юкли ва йирик габаритли транспорт воситалари ўтиши учун аризаларни кўрибчиқиш, йўналишни келишиш ва рухсатнома бериш учун тўланадиган тўловнинг миқдорийўл органлари томонидан қуйидаги тарзда белгиланади:

100км га қадар — 25 АҚШ доллари

ҳарбир кейинги километр учун — 0,11 АҚШ доллари.


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали