Logo

Қашқадарё вилояти Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси

26 Июл, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 102 Kb)

Қашқадарё вилояти Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси

Рахимов Бекмурод Қурбонович
Қабул кунлари: Шанба, 1400 - 1600

Қарши шаҳар 180119,
Ҳонобод кўчаси, 23-уй

(0 375) 221-56-81

(0 375) 221-52-13


Қашқадарё вилояти Автомобиль йўллари ҳудудий  бошқармасининг функционал вазифалари

        вилоят ҳудудидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоғида узлуксиз қатновни таъминлаш мақсадида ўзининг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг техникавий, ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек пудрат ишларини бажаришда юқори кўрсаткичларга эришилишига шарт-шароит яратиш;

        вилоят ҳудудидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоғининг Ўзбекистон Республикаси "Автомобиль йўллари тўғрисида"ги қонунида белгиланган тартибда қуриш, реконструкция қилиш, таьмирлаш, сақлаш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш ва бевосита   мазкур қонунга  амал қилинишини  назорат қилиш;

        вилоят ҳудудида жойлашган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича буюртмачилик вазифасини амалга ошириш;

        вилоят йўл хўжаликлари манфаатларидан келиб чиқиб, вилоят ҳудудидаги тасарруфида бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш ва сақлаш бўйича вилоятдаги йўл хўжаликларини бошқаришда ягона  техник  сиёсатни олиб бориш;

        вилоятдаги йўл хўжаликларининг молиявий, моддий-техник ресурслардан самарали фойдаланишда барча йўл корхоналарининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

        Бош бошқарма таркибига кирувчи корхоналарнинг биргаликдаги ҳаракатлари билан ишлаб чиқаришда хом-ашё, материал ва ишлаб чиқариш кучлари, ишлаб чиқариш қувватини ошириш, илғор техника, технология, материалларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш ва илмий-техникавий тадқиқотларни ташкил қилиш;

        давлат органлари, бошқа корхона ва уюшмалар билан ўзаро ҳамкорликда ўз таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар манфаатларини химоя қилиш;

        меҳнат жамоаларининг ижтимоий ривожланиши масалаларини ҳал қилишда таркибидаги корхоналарга ёрдам бериш;

        Бош бошқарма таркибидаги корхоналар томонидан шартномалар асосида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида кўприклар ва йўл ўтказгичларни қуриш, таъмирлаш, сақлаш ва бошқа турдаги пудрат ишларини бажариш;

        ишлаб чиқаришни техникавий ва ашёвий таъминоти, аниқ иш бажарувчини танлаш, иш хақи тўлашда ўрнатилган тартиб ва усулларни қўллаш, ишчи хизматчиларни ижтимоий ҳимоялаш ва ўз-ўзини бошқариш масалаларини мустақил ҳал қилиш, шунингдек  атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларини бажариш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш;

 

низомни юклаб олиш (pdf, 167 kb)

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали