Logo

Жиззахлик йўлсозлар фаолиятидан

6883 16 Октябр, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 100 Kb)


"Ўзбекистон 24" телеканалида намойиш этилган кўрсатув Жиззах вилояти йўлсозлари фаолиятига бағишланди.

Бугунги кунда Бахмал тумани䬬¬а умумий узунлиги 1137 км дан ортиқ автомобил йўллари бўлиб, шундан 280 км умумий фойдаланишда. Жумладан, унинг 129 км – давлат, 151 км эса – маҳаллий аҳамиятига эга. Айни пайтда туманга кираверишдаги "Ўсмат-Бахмал қишлоғи" автомобиль йўлининг 35 километрлик қисмида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Туманнинг Ўсмат шаҳарчаси, Аламлик ва Килдон қишлоқларидан ўтувчи автомобиль йўлининг 12 километрлик қисми эса тўлиқ асфалтланмоқда, – дейилади кўрсатувда. 

"Олис йўл – отни, оғир йўл – мардни синар" деган мақолни бироз мулоҳазаларимизга мосласак, бу йўлларнинг яхшиланиши – айниқса, ҳайдовчилар учун яхшигина қулайлик бўлиши турган гап. Йўлларни равон қилиш ва унинг атрофида турли инфратузилма объектларини ташкил этиш, табиийки, аҳолининг турмуш фаровонлигига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. 

"Обод қишлоқ" дастури доирасида туманнинг Оқтош ҚФЙ, Дўстлик МФЙ да ҳам йўлларни таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Яна бир муҳим жиҳат. Жорий йилда давлат раҳбарининг Жиззах вилоятига ташрифи доирасида ҳудуд имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда экотуризмни ривожлантириш, хусусан юртдошларимиз ва хорижлик сайёҳларни Зомин туристик зонасига жалб этиш мақсадида бу манзилга олиб борувчи йўллар ва унинг атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берилган эди.

Айни кунларда умумий узунлиги 182 км бўлган "Даштобод-Зомин-Бахмал-Ғаллаорол шаҳарчаси" автомобиль йўлининг Бахмал тумани ҳудудидан ўтувчи деярли 40 км лик қисмида жорий таъмирлаш ишлари босқичма-босқич олиб борилмоқда.

Шундан сўнг кўрсатувда Ғаллаорол туманидаги ишлар тўғрисида ҳикоя қилинади. 

Бугунги кунда туман䬬¬а 1325 км автомобиль йўллари бўлиб, шундан 302 км умумий фойдаланишда. Йўлнинг 30 км халқаро, 176 км давлат, 96 км эса маҳаллий аҳамиятига эга. Айни пайтда юқорида тўхталиб ўтганимиз - Зомин туристик зонасига олиб борувчи 182 км узунликдаги "Даштобод-Зомин-Бахмал-Ғаллаорол" автомобил йўлининг Ғаллаорол туманидан ўтадиган қисми аниқроқ айтсак, 166 ва 182 км лар оралиғида таъмирлаш ишлари якунига етказилди. М39 – "Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" йўналишининг туман ҳудудидан ўтувчи йўлида эса қизғин иш жараёни кетмоқда.

Кўрсатув билан тўлиқ равишда ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали