Logo

ДУОБДА ҲАМ КЎПРИК ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

759 27 Май, 2021 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 529 Kb)


Хабарингиз бор, бир вақтнинг ўзида Деҳқонобод туманининг тоғли Бошчорбоғ, Чилгаз ва Сарчашма МФЙ ҳудудларига элтувчи йўллар ва кўприкларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.


Куни кеча Дуоб қишлоғи ҳудудида ҳам қурилиши режалаштирилган кўприкнинг дастлабки қурилиш ва монтаж ишлари бошлаб юборилди.


Дастурга кўра, мазкур кўприк қурилиши учун давлат бюджетидан 3 миллиард 178 миллион 300 минг сўм ажратилган. 

Лойиҳага асосан, ушбу кўприкнинг узунлиги 18 метр, эни эса 7 метрни ташкил этади. Унда бир томонлама пиёдалар йўлакчаси ҳам ташкил этилмоқда.


Бу қишлоқ аҳолиси учун анча қулайлик яратиб, ҳар қандай ноқулай об-ҳаво шароитида ҳам пиёда ва транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишга хизмат қилади.

Автомобиль йўллари қўмитаси 

Матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали