Logo

Автотранспортлар ҳаракатларини чеклаш ёки тақиқлаш

1843 20 Октябр, 2020 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 90 Kb)

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни  "Автомобиль йўллари тўғрисида" ( ЎРҚ № 117-сон. 2007 йил 2 октябрь)

16-модда. Йўл ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

Ноқулай об-ҳаво-иқлим шароитларида, табиий офатлар, ёнғинлар юз берганда, автомобиль йўли кўтариш қобилиятини йўқотганда ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда, шунингдек таъмирлаш-қурилиш ишлари олиб борилаётганда йўл ташкилотлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бу ҳақда билдирган, автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш билан хабардор қилган ҳамда тегишли белгилар ўрнатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари билан биргаликда транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга.

Йўл ташкилотлари автомобиль йўлларининг соз ҳолатда бўлишини, улардан транспорт воситалари муттасил ва хавфсиз ўтишини таъминлаши шарт.

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали