Logo

Автомобиль йўллари қўмитасининг "Шаффоф йўл" онлайн ахборот платформасини яратиш бўйича бозор нархларига асосланган таклифларни олиш учун танлов эълон қилади.

516 24 Март, 2022 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 95 Kb)

 

Танлов йўналиши:  Ахборот-коммуникация технологиялари.

Яратиладиган платформа номи: "Шаффоф йўл" онлайн ахборот платформаси.

 

"Шаффоф йўл" онлайн ахборот платформаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармони, 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 февралдаги 49-сон қарори талаблари асосида белгиланган муддатларда, ахборот тизимларини яратиш бўйича амалдаги давлат стандартларига қатъий риоя қилган ҳолда яратлиши ва соҳага тадбиқ этилиши лозим.

Платформани ишлаб чиқувчи корхона амалдаги қонун ҳужжатларга мувофиқ Давлат харидлари савдолари асосида аниқланади. Давлат харидлари савдолари иккита лотда амалга оширилади.   Биринчи лотда – "Шаффоф йўл" платформаси асосий интерфейси ва унинг "Бош сахифа", "Статистика", "Интерактив харита", "Ҳужжатлар", "Янгиликлар", "Боғланиш" модуллари. Иккинчи лотда – "Рейтинг", "Тендер", "Авария ҳолатлари" модуллари. 

Батафсил маълумот ва техник топшириқни www.uzavtoyul.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Автомобиль йўллари қўмитасининг "Шаффоф йўл" онлайн ахборот платформасини яратиш бўйича бозор нархларига асосланган таклифлар 2022 йил " 5 " апрелга қадар қабул қилинади.

Саволлар бўйича қуйидаги манзилга мурожаат этишингиз мумкин:

Мустақиллик шоҳ кўчаси, 68 уй, Тошкент, Ўзбекистон.

Автомобиль йўллари қўмитаси,

Гаппаров Маҳмуджон Джураханович,

Назиров Шавкатилло Хабибуллаевич

Телефон: 71-207-68-67, қўшимча: 110, 120

Эл. манзил: akt@uzavtoyul.uz

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали