Logo

Қизиқиш Билдириш тақдим этиш учун сўров

1377 11 Март, 2021 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 92 Kb)

    ГЕНДЕР БЎЙИЧА МИЛЛИЙ КОНСУЛЬТАНТ


Осиё Тараққиёт Банки иштирокидаги "А380 "ҒУЗОР-БУХОРО-НУКУС-БЕЙНЕУ" автомобиль йўлининг 964-1204 км (240 км) қисмини реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси ижтимоий ривожланиш бўйича (гендер) миллий консультант  танловини ўтказишни эълон қилади. 

Мутахассис Осиё Тараққиёт Банки ва унинг Қарз олувчиси тартиб ва қоидаларига мувофиқ танлаб олинади.

Мутахассис тегишли профессионал малака ва тажрибага, шу жумладан гендер тадқиқотлари, ижтимоий ишлар, социология, психология, ижтимоий ривожланиш соҳаларида камида магистр даражасига эга бўлиши, халқаро молия ташкилотлари ҳисоботларини тузиш тажрибасига эга бўлиши, инглиз, рус ва ўзбек тилларини билиши ва техник топшириқда мавжуд бошқа тегишли талабларга жавоб бериши лозим.   


Батафсил маълумот ва техник топшириқни CSRN орқали www.csrn.adb.org сайтидан олишингиз мумкин.

Қизиқиш Билдиришлар ОТБнинг CSRN веб-сайтидаги онлайн ариза орқали 2021 йил  22 мартга қадар юборилиши лозим.  


Саволлар бўйича қуйидаги манзилга мурожаат этишингиз мумкин:

Мустақиллик шоҳ кўчаси 68, Тошкент, Ўзбекистон. 

Кимга: ЛАОГ директори ўринбосарига Матёқубов Қувондиқ Кўпалович

Телефон: (99871) 268-97-08 / (99899) 731-23-89

Эл. манзил: mff-pmu-240@mail.ru



Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали