Logo

"Амирсой"га олиб борувчи 4,5 километрлик янги йўл қурилди

999 11 Декабр, 2020 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 9752 Kb)


Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 сентябрда қабул қилинган "Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён туристик зонасини халқаро даражадаги тоғ-чанғи комплексини қуриш орқали ривожлантириш тўғрисида"ги фармойишида Автомобиль йўллари қўмитаси зиммасига "Амирсой" тоғ-чанғи курортига олиб борувчи янги автомобиль йўлини қуриш вазифаси юклатилган эди.



4 ярим километр узунликдаги мазкур янги автомобиль йўлини қуриш ишларини қисқа муддатларда сифатли амалга оширишга буюртмачи сифатида – Тошкент вилояти "Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати" ДУК, бош пудрачи этиб эса – Бўстонлиқ туман йўллардан фойдаланиш корхонаси белгиланган, қурилиш ишлари 2018 йилда бошлаб юборилган эди.


Бугунги кунда мазкур объектда 615 минг кубометрга яқин ҳажмдаги тупроқ ишлари, 36 минг квадрат метрлик асфальт-бетон қопламаси, йўлнинг хавфли жойларида қуйма темир-бетон тиргович деворлар қуриш, "Амирсой" устидан эса 56 погонометр узунликдаги кўприк ва сунъий иншоотлар қурилиши ва бошқа йўл қурилиш ишлари амалга оширилди. 



Айни дамда йўлсозлар томонидан тўлиқ фойдаланишга топширилган мазкур янги автомобиль йўли – юртдошларимиз ва хорижий сайёҳларнинг тоғ-ён бағирларида мароқли ҳордиқ чиқариб, бехатар ва хавфсиз қатнашлари мақсадидаги ўзига хос байрам совғаси бўлди.


Эндиги вазифа – келгусида йўл қопламасини бузилишлардан сақлаш ҳамда енгил автотранспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини ташкил этиш бўлиб ҳисобланади. Шу мақсадда йўлсозлар томонидан ушбу автомобиль йўлида рухсат этилмаган оғир юк кўтарувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини чеклаш, қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг кескин совуши ва ёғингарчиликлар миқдори ошиши натижасида юзага келадиган ноқулайликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.


Қўшимча тарзда шуни айтиш лозимки, Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан – кейинги йилларда "Тоғ-чанғи копмплекси" инвестиция лойиҳасидаги биринчи ва иккинчи босқичларга кирган ҳудудларни боғловчи, махсус пиёдалар зонасини ўз ичига олган автомобиль йўлини ҳам қуриш режалаштирилган.

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали