Logo

2015 йилда 111,6 км автомобил йўллари капитал таъмирланади

8017 14 Май, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 114 Kb)


2015 йил 1 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро ва давлат аҳамиятида бўлган умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларини 2015 йилда тўла таъмирлаш Дастури тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Мазкур Қарорга асосан жорий йилда Республикамиздаги жами 111,6 км автомобил йўллари ва 1312,2 пм (погон метр) кўприк ва йўл ўтказгичлар тўла (капитал) таъмирланиб, фойдаланишга топширилиши белгиланган.

Бу ишларни амалга ошириш учун Республика йўл жамғармаси ҳисобидан 288,8 млрд. сўм миқдоридаги пул маблағлари йўналтирилиши кўзда тутилган.Шуни айтиб ўтиш керакки, ушбу қарорга мувофиқ умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларини тўла таъмирлаш юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш учун бош лойиҳа ташкилоти этиб – "Йўл-лойиҳа бюроси" МЧЖ белгиланди.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига эса "Ўзавтойўл" Давлат актсиядорлик компанияси тизимидаги ҳамда бошқа йўл қурилиш пудрат корхоналари томонидан малакали меҳнат ресурсларини жалб қилган ҳолда йил давомида зарур ҳолларда ишни 2-3 сменада ташкил этишни таъминлаш вазифаси юклатилди.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали