Logo

2021 йилнинг 20 апрель куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун "2021 йилда йўл қурилиши ва таъмири соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар ҳамда уларнинг сифат назорати" мавзуида матбуот анжумани ўтказилади.

1389 19 Апрел, 2021 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 106 Kb)


ПРЕСС-РЕЛИЗ


Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитасига – автомобиль йўллари соҳасида ягона техник сиёсатни олиб бориш, автомобиль йўллари тармоқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболларини белгилаш, автомобиль йўлларининг халқаро транзит йўлакларини шакллантириш ҳамда бошқа вазифалар ва фаолият йўналишлари юклатилган.

Ўзбекистондаги жами автомобиль йўллар тармоғи 209,5 минг кмдан зиёд узунликда бўлиб, ундан 42.869 километри–умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, 141.883 километр-ички хўжаликлараро, қишлоқ, шаҳар ва овулларнинг автомобиль йўллари, 24.745 км эса - идоравий инспекторлик йўллари тармоғи ҳисобланади.

Жорий йил Инвестиция дастурига асосан 2735.8 км.лик умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳамда "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" ва бошқа дастурларга асосан 10 114,5 км ички йўлларда, шаҳар кўчаларида қуриш, қайта қуриш ишлари амалга оширилади.

2021 йилнинг 1-чораги давомида умумфойдаланувдаги 335 км автомобиль йўлларида қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари бажарилди.

Минтақавий автомобиль йўллари ҳолатини зарур даражага келтириш орқали йўл-транспорт инфратузилмасини янада такомиллаштириш, айниқса, қишлоқ жойларда қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ҳам сезиларли ишлар қилинди. Хусусан, 1-чорак мабойнида "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" ва бошқа дастурлар асосида 3 578.3 кмдан ортиқ ички йўллар таъмирланди.

Юқоридаги ишларни амалга ошириш учун қўмита тизимидаги корхоналарнинг моддий техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилда 267 та махсус техника харид қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда., Жумаладан: 

- Осиё тараққиёт банки иштирокида – А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг 87 км қисмини реконструкция қилиш;

- Осиё тараққиёт банки иштирокида – А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 3 км қисмини реконструкция қилиш;

- Ислом тараққиёт банки (ИТБ) иштирокида "М39 "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлнинг 1395-1400 км ва 1410-1426 км (21 км) қисмларини реконструкция қилиш;

- Осиё тараққиёт банки иштирокида – А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг 240 км қисмини реконструкция қилиш;

- Осиё инфратузилма инвестициялар банки иштирокида – А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг 78 км қисмини реконструкция қилиш;

- Жаҳон банки иштирокида – Тошкент, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари маҳаллий автомобиль йўлларини ривожлантириш;

- Саудия тараққиёт жамғармаси ва Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида – "4Р87 "Ғузор-Чим-Кўкдала" автомобиль йўлининг 35 км қисмини реконструкция қилиш лойиҳаларидир.

Автомобиль йўллари қўмитаси

Матбуот хизмати

Tel.: 71 237-28-46; e-mail: info@uzavtoyul.uz

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали