Logo

Қўмита

66082 Чоп этиш Юклаб олиш (201 Kb)

Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПФ 4954-сонли "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ўғрисида"ги  Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ 2776-сонли "Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятларини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарорига асосан ташкил топган.

Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси этиб қайта номланган ҳолда Транспорт вазирлиги таркибига ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 декабрдаги ПФ-5890-сон Фармони ҳамда "Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4545-сонли қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси автомобиль йўллари соҳасидаги махсус ваколатли орган бўлиб, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва эксплуатация қилиш бўйича ишларнинг ягона буюртмачиси ҳисобланади.

Қўмита зиммасига "Автомобиль йўллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган вазифалар билан бир қаторда қуйидагилар бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юклатилди:

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоғини тегишли ҳолатда сақлаш ва ривожлантириш, уларнинг ўтказиш қобилиятини ошириш, автомобиль йўллари фойдаланувчиларига кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш, шунингдек, йўл ва йўл бўйи сервиси объектларини ривожлантиришни мувофиқлаштириш;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокида, шунингдек, донорлар маблағларини жалб қилган ҳолда йўл қурилиши соҳасида лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

тармоққа инвестицияларни, энг аввало тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва молиялаштиришнинг муқобил манбаларини, шу жумладан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш орқали излаш;

замонавий менежмент тизимларини, илғор хорижий тажриба ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ ишни ташкил этишнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этиш орқали тармоқни бошқаришни такомиллаштириш;

йўл қурилиши, йўл-қурилиш материаллари, буюмлар ва конструкциялар ишлаб чиқариш соҳасини техник тартибга солишда норматив ҳужжатлар ва талабларга риоя этилишини таъминлаш;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланишни белгиланган тартибда ташкил этиш;

транспорт оқимларини бошқаришнинг замонавий рақамли автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль йўллари қўмитаси Низомига мувофиқ қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

автомобиль йўллари соҳасида ягона техника сиёсатини олиб бориш;

автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

автомобиль йўллари тармоқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболларини белгилаш;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг халқаро транзит йўлакларини шакллантириш;

автомобиль йўлларини молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш масалалари комплекс ҳал этилишини ташкил этиш ҳамда буюртмачи хизматининг самарали фаолиятини ташкил этиш;

автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш сифати устидан назоратни амалга ошириш;

хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг мавжуд тармоғи сақланишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш соҳасида инновацион технологиялар ва замонавий стандартларни жорий этиш;

автомобиль йўллари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан, чет элларда ўқув-амалиёт курслари ва семинарлар ташкил этиш;

автомобиль йўлларининг ҳудудий архитектура-бадиий тузилишига ва ландшафт дизайнига тааллуқли замонавий ёндашувларни шакллантириш ҳамда амалга ошириш бўйича ягона давлат сиёсатини ўтказиш, автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш тадбирлари ўтказилишини ташкил этиш;

автомобиль йўлларини лойиҳалаш соҳасидаги нормалар ва стандартларга риоя этилишини таъминлаш;

йўл хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали