Амалга оширилган ва оширилаётган инвестиция лойихалари
Халқаро молия институтлари маблағлари иштирокида
амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича
МАЪЛУМОТ
Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан Халқаро молия институтлари билан
биргаликда 2020 йилда умумий қиймати 865,0 млн. АҚШ доллари (644,5 млн.доллар халқаро молия
институтлари, 220,5 млн. АҚШ доллари
Ўзбекистон Республикаси улуши) бўлган 6 та лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда.
Шундан, 2020 йил давомида жами бўлиб 94,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар
ўзлаштирилди.
Жумладан:
1. А-380 "Ғузар-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг 228-315 км
қисмини (87 км) реконструкция қилиш лойиҳасининг умумий қиймати 203,8 млн. АҚШ доллари бўлиб, шундан 150,0 млн. АҚШ доллар миқдорида Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) қарз
маблағи, 53,8 млн. АҚШ доллар Ўзбекистон
Республикасининг улуши ҳисобланади.
Лойиҳа пудратчиси этиб танланган "China Railway 20 Bureau Group
Corporation" (Хитой) компанияси томонидан ушбу объектда қурилиш-монтаж ишлари
амалга ошириб келинмоқда.
Шунингдек, лойиҳа инженери -"Dohwa Engineering
Co., Ltd." (Корея) консалтинг компанияси ҳисобланади.
Мазкур лойиҳа доирасида 2020 йилда 11,7 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилди.
2. Тошкент,
Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги маҳаллий автомобиль йўлларини
ривожлантириш лойиҳасининг
умумий қиймати 240 млн. АҚШ доллар бўлиб, шундан 200 млн. АҚШ доллар Халқаро ривожланиш
ассоциациясининг (Жахон банки) қарз маблағлари, 40 млн. АҚШ доллар Ўзбекистон Республикасининг улуши ҳисобланади.
Лойиҳа пудратчилари этиб танланган "Sinoindustrial Tashkent (Ўзбекистон) ва Tekar
Teknik Arastirma Ticuret Limited" (Туркия) қўшма корхонаси, "China Road
and Bridge Corporation" (Хитой) , "Karvon Yo'l" МЧЖ (Ўзбекистон) ва "New Tech
Samarkand" МЧЖ (Ўзбекистон)
компаниялари томонидан объектда қурилиш-монтаж ишлари амалга ошириб келинмоқда.
Шунингдек,
лойиҳа инженери "Roughton International" (Буюк Британия) ва "Kunhwa
engineering and consulting co. Ltd." (Жанубий Корея) инженер консултант
компаниялари ҳисобланади.
Шундан,
2020 йилда 48,5 млн. АҚШ доллар миқдоридаги маблағлар
ўзлаштирилган.
3. "Тошкент-Ўш"
йўналишидаги А373 автомобиль йўлининг 173-176 км қисмларини реконструкция қилиш объектининг
умумий қиймати 10,3 млн. АҚШ доллари
бўлиб, ушбу объект ОТБнинг А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 116-190 км
қисмини реконструкция қилиш лойиҳасидан иқтисод қилинган маблағлар доирасида амалга
оширилмоқда.
2020
йил 2 мартда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун "Evrascon" компанияси (Озарбайжон) ва 2020
йил 21 февралда техник назоратни амалга ошириш учун "Sambo Engineering Co., Ltd" консалтинг компанияси билан кўшимча келишувлар
тузилди.
Мазкур
лойиҳа доирасида 2020 йилда 8,8 млн. АҚШ
доллар миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилди.
4. Сурхондарё
вилояти ҳудудидан ўтувчи М39 "Тошкент- Термиз" йўналишидаги автомобиль йўлининг 21 км қисмини 4
тасмали асфальтобетон қопламали қилиб реконструкция қилиш лойиҳасининг умумий қиймати
40,7 млн. АҚШ доллар бўлиб, шундан 35,2
млн. АҚШ доллар Ислом тараққиёт банкининг қарз маблағи, 5,5 млн. АҚШ доллар Ўзбекистон
Республикасининг улуши ҳисобланади.
М39 "Тошкент -Термиз"
автомобиль йўлининг 1330-1395 км, 1400-1410 км ва 1426-1451 км (жами 100 км) қисмини
реконструкция қилиш объекти доирасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобига мазкур
объект қурилиши белгилаб берилган.
Ушбу объект Сурхондарё
вилоятининг Бойсун, Шеробод ва Ангор туманларидан ўтади.
2020 йилда мазкур лойиҳа доирасида 9,5 млн. АҚШ доллар миқдоридаги маблағлар
ўзлаштирилди.
5.
4Р87 "Ғузор-Чим-Кўкдала" автомобиль
йўлининг 38-73 км қисмини (35 км) асфальтбетон қоплама билан реконструкция
қилиш лойиҳасининг умумий қиймати 113,6 млн. АҚШ доллар бўлиб, шундан 51 млн. АҚШ доллар Саудия тараққиёт
жамғармаси ва Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармасининг қарз маблағлари, 62,6 млн. АҚШ доллар Ўзбекистон
Республикасининг улуши ҳисобланади.
Лойиҳа пудратчилари этиб танланган "Global Road" МЧЖ (лот 1), "Истиклол
йул курилиш таъминот корхонаси" ХК (лот 2), "Насаф темир йул комплекс
курилиш" ХК (лот 3) ва "Ziyo capital qurilish" МЧЖ (лот 4)
миллий компаниялари
томонидан объектда қурилиш-монтаж ишлари амалга ошириб келинмоқда.
Шунингдек,
лойиҳа инженери "SAUDCONSULT" (Саудия Арабистон) консалтинг
компанияси ҳисобланади.
Мазкур
лойиҳа ўтувчи ҳисобланиб, лойиҳа доирасида жами 26,9 млн. АҚШ доллар миқдоридаги
маблағлар жалб қилиниб, 24,3 млн. АҚШ доллар миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилган.
Шундан, 2020 йилда 16,1 млн. АҚШ доллар миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилди.