|
||||||||||
|
||||||||||
|
20.04.2011Ўзбекистон Республикасида транспорт ва коммуникация инфратузилмасининг ривожланиши
Йўллар элларни, халқларни бир-бирига яқинлаштиради, ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик, тотувлик деб аталмиш ришталарни янада кучайтиришга хизмат қилади. Биз XXI асрни қарши олаётган бир даврда йўллар ҳам айнан мана шу замон талабларига жавоб бера оладиган кенг, текис, шинам бўлмоғи керак. Қолаверса, мана шу заминда умргузаронлик қилаётган заҳматкаш халқ ҳам ўз меҳнатининг самарасидан баҳра олмоғи лозим. Бугун мамлакатимизда тор ва ўнқир-чўнқир йўллар ўрнини кенг ва ҳар томонлама замон талабларига жавоб бера оладиган йўллар эгалламоқда. Демоқчи бўлганимиз, ўнқир-чўнқир йўлларнинг фақатгина халқ хотирасида қолиб кетиши учун юртимизда кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Мақсадга ўтадиган бўлсак, кейинги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан транспорт коммуникация тармоқларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган йиллар давомида магистрал йўллар қуриш, ҳорижий давлатлар билан транспорт алоқаларини йўлга қўйиш, йўл хўжалигида замонавий техника ва технологияларни жорий этиш, бугунги кун талабига жавоб бера оладиган мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишдек кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, юртимиз йўлларини Трансевропа ҳамда Евроосиё йўлларига қўшиш орқали дунё портларига чиқиш борасида дадил қадамлар ташланди. Ўзбекистонда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари техник кўрсатгичлар бўйича МДҲ давлатлари ўртасида етакчи ўринга чиқиб олди. Соҳа ходимлари автомобиль йўлларида транспорт ҳаракатини тўхтатмаган ҳолда, қисқа муддатларда йирик йўл ўтказгичлар, маҳобатли кўприклар, кўпқаторли замонавий магистраллар қуришни ўзлаштирди. Сўнгги йилларда Германия, Италия, Швеция, Россия каби йўл қурилиши соҳасида етакчи ҳисобланган давлатлардан халқаро талабларга жавоб бера оладиган техника ва жиҳозлар харид қилинди. Натижада тармоқ ривожланиб, йўллар равонлиги ва автоуловларнинг узлуксиз ҳамда хавф-хатарсиз ҳаракатини таъминлашга эришилмоқда. Бу эса ўз навбатида ҳайдовчилар билан бир қаторда йўловчиларга ҳам қатор қулайликлар яратмоқда. Уларнинг узоғи яқин, оғири енгил бўлаяпти, вақти ва маблағи тежалмоқда. Мисол учун “Тошкент-Ўш” йўлининг “Қамчиқ” ва “Резак” давонларидан ўтган тоннеллар миллионлаб кишиларнинг пойтахтимизга келиб-кетиши билан боғлиқ сарф-харажатларни камайтириб, ортиқча масофа ва йўл азобига чек қўйди. Яқин ўтган тарихга мурожаат қиладиган бўлсак, давлатимиз раҳбари томонидан 2009 йилнинг 28 октябрда имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорига асосан жами 284 км, шундан “Ўзбек миллий автомагистрали” объектларида 269 км узунликдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган эди. Режага мувофиқ “Ўзавтойўл” ДАК корхоналари томонидан 174 км (шундан, 159 км Ўзбек миллий автомагистрали таркибидаги магистрал йўллар) автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиши белгиланганди. Компания ходимлари ўз олдиларига қўйилган мақсадни астойдил бажаришга киришдилар ва 2010 йилда 253 км автомобиль йўли реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Келгусида эса яна қанчадан-қанча режаларнинг амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Биргина Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 апрелдаги “2009-2014 йилларда Ўзбек миллий автомагистралини ривожлантириш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори билан 5 йиллик Дастур тасдиқланди. Дастурнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзавтойўл” компанияси тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар томонидан 2009 йилда Ўзбек миллий автомагистрали таркибига кирувчи халқаро ва давлат ахамиятидаги автомобиль йўлларида жами 74 км масофада асфальт бетон қопламалар ётқизилди, 138 км масофада эса 1-тоифали тупроқ кўтармасини барпо этиш ишлари бажарилди. Бундан ташқари, мазкур Дастурга қўшимча равишда2010 йилнинг 21 декабридаги ПҚ-1446-сонли “2011-2015 йилларда транспорт ва коммуникациялар қурилиши инфратузилмасини ривожланишини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги қарор билан 2015 йилгача бўлган яна бир 5 йиллик Дастур тасдиқланди. Ушбу муҳим Дастур нафақат Ўзбек миллий автомагистралларини ривожлантиришни ва республиканинг барча минтақаларини ишончли автомобиль транспорти алоқасини таъминловчи тўрт тасмали цементобетон ва асфальтобетон қопламалар билан қуришни, балки уни транспортнинг бошқа турлари, жумладан темир йўл, ҳаво транспортининг ривожланишига мутаносиблигини, бу эса коммуникация тизимларининг бир бутунликда ҳаракат қилишини таъминловчи омил эканлигини белгилаб берди. Дастурнинг ижросини таъминлаш учун 2011 йилда жами 302 км узунликдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш белгиланган бўлиб, ҳозирда жойларда 127 км асфальтобетон қопламали йўл ва 175 км цемент бетон қопламали йўллар қурилиши бошлаб юборилди. Қарорнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, Ўзбек миллий автомагистрали таркибидаги кичик автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳам 2011-2015 йилларга мўлжалланган мақсадли дастурига киритилди ва беш йилда жами 2306 км. узунликдаги магистрал автомобиль йўлини халқаро меъёр ва замонавий талаблар асосида янгидан қуриш режаси ишлаб чиқилди. Демак режага кўра, йўлнинг 1410 километри икки тўрт тасмали қилиб (шундан 474 км цементобетон, 648 км асфальтобетон қоплама билан), 288 километри эса икки тасмали (асфальтли бетон қоплама билан) қурилади. Бундан ташқари, ушбу автомагистралда 1910 п.м. кўприк ва йўл ўтказгичлар, 7 та жойда транспорт боғланмалари мажмуи яъни узеллари барпо этилади. Режани йўналишлар бўйича кўрадиган бўлсак, у асосан қуйидаги йўналишларга бўлинади. 1. Бейнов–Қўнғирот–Бухоро–Навоий–Самарқанд–Тошкент–Андижон йўналишида 1008 км автомобиль йўлини қуриш ва реконструкция қилиш;
3. Самарқанд–Ғузор йўналиши бўйича 73 километрлик йўлни қайта қуриш ва реконструкция қилиш;
A-373 “Тошкент–Ўш” автомобиль йўлининг 108-208- километрларида 100 километрлик йўлни қайта қуриш ва реконструкция қилиш, 1442 дона қор кўчкисидан муҳофазаловчи металл тўсиқлар ўрнатиш, шунингдек довондаги Камчиқ ва Резак тоннелларнинг ёритиш, шамоллатиш ҳамда ёнғинни ўчириш тизимларини модернизация қилиш; Маълумот ўрнида айтиш мумкики бу ишларнинг аксариятини 2011 йилда бажариш кўзда тутилган. 5. Тошкент айланма йўлини қуриш бўйича; 4Р1 Тошкент халқа автомобиль йўлининг 63-километридан бошланиб 4Р12 автомобиль йўлининг 1-километрига қадар Сирғали туманини 22 километрлик айланиб ўтиш йўлини қуриш ва таъмирлаш Дастур бўйича 2015 йилда тугалланади; 6. 4Р161 “Ургенч–Чолиш–Беруний” автомобиль йўлининг Амударё билан кесишган жойида қурилаётган 680 п.метрлик кўприк 2012 йилда қуриб фойдаланишга топширилади; 7. А-380 “Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнов” автомобиль йўлидан Беруний туманидаги Амударё устидан қурилган кўприкгача бўлган 16 километрлик автомобиль йўли 2012 йилда қурилиб фойдаланишга топширилади; 8. Бейнов–Қўнғирот–Бухоро–Навоий–Самарқанд–Тошкент–Андижон йўналишидан 548 км, Бухоро–Олот йўналишидан 59 км, Бухоро–Қарши– Ғузор–Термиз йўналишидан 256 километр, Самарқанд–Ғузор йўналишидан 33 километр, жами – 896 километрлик Ўзбек миллий автомагистраллари таркибига кирувчи автомобиль йўлларининг қопламалари ва геометрик ўлчамлари транспорт ўқига тушадиган 10 тонналик оғирлик меъёрий бирликдан 13 тонналик оғирлик бирлигига ўтказилади. Шунингдек, мазкур қарорнинг 3-иловасидаги 2011-2015 йилларда транспорт ва коммуникациялар инфратузилмасини кенг қамровли ривожлантириш мақсадли кўрсаткичларига мувофиқ беш йилда тенг миқдорларда “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси йўл қурилиш техникаларини янгилаш бўйича жами 444 та йўл қурилиш ва сақлаш техникалари (17 та - соатига 100 тонна асфальтобетон қоришмасини ишлаб чиқарувчи ускуна, 127 та зичлагич механизмлар, 8 та йўл фрезаси, 51 та автогрейдер, 52 та эксковатор, 33 та автогудронатор, 156 та автомобиль йўлларини сақлаш бўйича машина ва механизмлар) ажратилиши белгилаб қўйилган. Бундан ташқари компания тизимидаги 24 та корхонанинг ишлаб чиқариш ва саноат базаларини модернизация қилиш кўзда тутилган. Бу эса тизимнинг ривожланиши ва самарали фаолият кўрсатишини янада яхшилайди. Қарорнинг яна бир муҳим жиҳати - унинг 4-иловасида кўрсатилган 2011 - 2015 йилларда Ўзбек миллий автомагистрали бўйлаб йўл ёқаси инфраструктураси ва сервисини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари бўлиб, унга кўра 2011-2015 йилларда йўл ёқасида жами - 240 та объект, яъни, 19 жойда кемпинг, 18 жойда мотель, 36 жойда кўпёнилғили автомобилларни ёқилғи билан таъминловчи шахобчалар, 49 жойда автогаз тўлдирувчи компрессорли станциялар, 78 жойда авария чақирув ва тез тиббий ёрдам хизмати пункти, 31 жойда санитар гигиена шарт-шароитларига эга бўлган автомобилларнинг қисқа тўхташ майдончалари ва 9 жойда туризмнинг барча хизмат турларини ўз ичига оладиган объектлар қурилади. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, янги йўлларнинг барпо этилиши ва эскиларининг қайта таъмирланиши ҳудудларга янги хаёт нафасини олиб келади. Катта ҳажмдаги қурилиш, бунёдкорлик ишлари амалга оширилади. Хизмат кўрсатиш тармоқлари билан бирга янги уй-жойлар барпо этилади. Демак, йўлларнинг кенгайиши инсонларни бир-бирига яқинлаштириш билан бирга улар учун кўплаб имкониятлар ҳам яратиб беради. Ҳали яна неча асрлар оша бу йўллар мана шу заминда истиқомат қилаётган халқларга хизмат қилади ва ўша пайтга келиб уларга нисбатан – буюк ўзбек йўли қурилишининг бошлниши - дея тариф берилса, ажаб эмас. |
|||||||||
|
Copyright © Uzavtoyul.uz - 2008 — 2012. |
||||||||||