Logo

Председатель комитета

29 июля, 2015 Распечатать Скачать (PDF 120 Kb)

Абдувалиев Абдурахмон Абдулхаевич

Председатель комитета

+998 (71) 239-45-87

+998 (71) 239-14-06

Функция / Биография

День приема:
Понедельник — с 08.00 до 11.00


Функциональные обязанности председателя Государственного комитета Республики Узбекистан по автомобильным дорогам

  • Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги бошқа қонунчилик хужжатларига асосида йўл хўжалигига раҳбарлик қилади ва унинг фаолиятини ташкиллаштиради.
  • Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси қуйидагиларга раҳбарлик қилади:
  • автомобиль йўллари соҳасида ягона техника сиёсатини олиб бориш;
  • автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • автомобиль йўллари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
  • Қўмита фаолиятига тегишлилик юзасидан тармоқларни ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурлар, шунингдек бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш;
  • фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш, улар бўйича қарорлар қабул қилиш ва ариза берувчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда жавоблар юбориш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар ва бошқа ҳужжатларни тақдим этади.
  • Қўмита раиси:
  • Қўмита фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда Қўмитага юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
  • Қўмита марказий аппаратининг штат жадвалини тасдиқлайди;
  • Қўмитанинг маркази аппарати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари таъминоти бўйича харажатлар сметасини тасдиқлайди;
  • марказий аппарат бўлинмаларининг тузилмаси ва низомларини, Қўмитанинг ҳудудий органлари низомларини ва идоравий мансуб ташкилотларининг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
  • марказий аппарат тузилмасига, Қўмитанинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари аппарати тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади;
  • марказий аппарат ходимларини, Қўмитанинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларини белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузади, лавозимга тайинлайди ва меҳнат шартномаларини бекор қилиб лавозимдан озод қилади;
  • Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, раиснинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, Қўмита марказий аппаратининг бошқа мансабдор шахслари ваколатлари, вазифалари ва жавобгарлиги даражасини белгилайди;
  • марказий аппарат, Қўмитанинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради, кўрсатмалар беради;
  • марказий аппарат, Қўмитанинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари мол-мулкини қонун ҳужжатларига белгиланган тартибда тасарруф этади;
  • идоравий мансуб ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган қарорларни (кўрсатмаларни) бекор қилади;
  • алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни белгиланган тартибда давлат мукофотларига тақдим этади.
  • Қўмита раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига функционал бўйсинади. 
  • Қўмита раиси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади. 
  • Қўмита раиси сабабли равишда вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини қўмита раисининг биринчи ўринбосари бажаради. 
  • Қўмита раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади. 

Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг