Logo

"Тахтақорача" (Китоб) довонининг вақтинча ёпилгани тўғрисида

2376 6 Январ, 2020 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 94 Kb)


М-39 "Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи "Тахтақорача" (Китоб) довонидан ўтган қисмларида 2020 йилнинг 6 январь куни  кучли қор ёғиши ва кўриш имкониятларининг кескин пасайганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Шу боисдан, автомобиль йўлининг мазкур довондан ўтган қисмларида ҳаракат хавфсизлиги таъминлангунга қадар автотранспорт воситаларининг А-378 "Самарқанд-Ғузор" автомобиль йўли орқали ҳаракатланиши тавсия қилинади.
Автомобиль йўллари қўмитаси
матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали