Logo

Қўмитада янги йил тадбири

353 4 Январ, 2019 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 346 Kb)


Автомобиль йўллари давлат қўмитасида янги йил байрами муносабати билан "Эзгуликларга тўла Янги йил муборак!" мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда таниқли кино ва театр актёрлари – Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Отабоев иштирок этишди.


Қўмита раиси А.Абдувалиев ҳамда меҳмонлар йиғилганларни янги йил байрами билан табриклаб, 2019 йилнинг "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" деб аталгани замирида инсон манфаати ва халқ фаровонлиги каби инсоний тушунчалар ётгани, бу эса барча соҳалар қатори – йўлсозларга ҳам алоҳида масъулият юклаши ҳақида сўз юритишди.


Санъаткорлар ўз чиқишлари давомида ижро этган ролларидан парчалар, монологлар ижро этишди ҳамда йиғилганларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб беришди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали