Logo

"Ўзавтойўл" ДАК раҳбарияти Жаҳон банки миссияси вакиллари билан учрашди

9227 22 Январ, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 106 Kb)


2015 йилнинг 21 январ куни "Ўзавтойўл" ДАК раҳбарияти ҳамда Жаҳон банки вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб, унда Ўзбекистон Республикасидаги умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларининг маҳаллий аҳамиятда бўлган қисмларини тўла таъмирлашга тааллуқли лойиҳалар муҳокама этилди.

Жаҳон банки томонидан кўзда тутилаётган лойиҳага кўра, биринчи босқичда Тошкент вилояти ҳудудидан ўтган умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларининг маҳаллий аҳамиятга молик бўлган 158 км қисмидаги 20 та участкасида тўла таъмирлаш олиб борилиши мўлжалланмоқда. Иккинчи босқичда эса худди шу тоифадаги автомобил йўлларининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги қисмлари тшла таъмирланиши кўзда тутилган.

Мулоқот давомида шунингдек, "Ўзавтойўл" ДАК тармоқлар бўйича ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Компания раиси А.Абдувалиев бу каби ўзаро амалий музокаралар фойдали эканлигини таъкидлаб, икки томонлама ҳам манфаатли эканини таъкидлади.

Жаҳон банки миссиясининг транспорт бўйича катта мутахассиси Мустафо Бенмаамар бошчилигидаги меҳмонлар ҳам ўз навбатида илиқ кутиб олингани учун миннатдорчилик билдириб, келгусидаги мазкур лойиҳалар доирасидаги фаол ҳамкорликка умид билдирди.

 

"Ўзавтойўл" ДАК Матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали