Logo

Нобель мукофоти совриндори – қўмита таркибидаги институт фахрий доктори бўлди

2962 2 Октябр, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 283 Kb)


Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Йўл қопламаларини барқарор бошқариш тизимларини яратиш жараёнининг муаммолари" мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Маҳаллий ва хорижий соҳа вакиллари таклиф этилган ушбу тадбирда мамлакатимиздаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш ишларига комплекс ёндашувни ташкил этиш, бу борада хорижий алоқаларни йўлга қўйиш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилган долзарб масалалар муҳокама этилади.


Семинарда илк бор Сингапур миллий университети профессори, "Энг яхши мақола" номинацияси бўйича Нобель мукофоти совриндори, бир неча нуфузли академиялар академиги, Сингапур йўл қопламалари уюшмаси президенти Фуа Тин Фанг ва Хитойнинг Чаньань университети профессори Чу Лонгжиа иштирок этди. 

Анжуманда жаноб Фуа Тин Фангга Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг фахрий доктори унвони берилди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали