Logo

Мирзачўлнинг намунали йўллари

3071 5 Ноябр, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 2811 Kb)


Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида, "Обод қишлоқ" давлат дастури доирасида 23,1 км ички ҳамда умумий фойдаланувда бўлган йўллар тўлиқ асфальтлаштирилди. Бу эса – йўлсозлар томонидан сўнгги ойларда туманда амалга оширилган ишларнинг бир қисми, холос.

Қилинган ишларни сарҳисоб қилганда – 12,6 км пиёдалар йўлакчалари барпо этилгани, 218 дона ёритиш тизимлари ўрнатилгани, туман марказидаги барча бордюр ва лотокларнинг янгилангани, 5 та автобекат янгидан қурилгани, кўчаларда ўрнатилган 215 та янги йўл белгилари, йўлларнинг атрофи тўлиқ кўкаламзорлаштирилгани ҳамда бошқа ишларни ҳам санаб ўтиш мумкин.


Жумладан, туман марказидаги ва атроф қишлоқлардаги "Ўзбекистон", Амир Темур, Гагарин, Тараққиёт, Ҳумоюн Мирзо, "Пахтакор" каби бир неча ўнлаб кўчалар, умумий фойдаланувдаги 4Р35 "Жиззах–Пахтакор–Дўстлик–Гагарин–М-39 йўлининг 918-километри" ҳамда 4К261 автомобиль йўллари тўлиқ таъмирланди. 





Булардан ташқари янгидан қурилган "Ўзбек-қозоқ маданият маркази" ва Хотира майдонига, "Мирзачўл" тикув мажмуасига, тумандаги "Кўктерак" қабристонига олиб борадиган йўллар ҳам тўлиқ асфальтлаштирилиб, йўл бўйлари ва янги пиёдалар йўлакчалари кўкаламзорлаштирилди. 


Яна бир янгилик. Туманда шу пайтгача мавжуд бўлмаган – иккита вертолёт қўниш майдончаси ҳам айнан йўлсозлар томонидан барпо этилди. 


Бир сўз билан, Мирзачўлдаги йўл қурилиши ва таъмирланиши – замонавий қишлоқ йўллари қандай бўлиши керак, деган саволга бемалол намунали жавоб бўла олади. Шу боис бўлса керак, мамлакатимиздаги йўлсозларнинг амалий кўргазмали семинари ҳам худди шу ерда ўтказилди.


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали