Logo

2017 йилнинг 24 апрель куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун "Равон автомобиль йўллари – инсон манфаатларининг муҳим омили" мавзуида матбуот анжумани ўтказилади.

5419 21 Апрел, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 144 Kb)


ПРЕСС-РЕЛИЗ


Маълумот учун: Республикамиздаги жами автомобиль йўллар тармоғи 184 минг км узунликда бўлиб, ундан 42695 километри – умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидир (2755 км узунликдаги "Ўзбек миллий автомагистрали" ҳам шу таркибга киради). Бундан ташқари, шаҳар кўчалари (7126 км), туман марказлари кўчалари (12529 км), қишлоқ аҳоли пунктлари кўчалари (64839 км), ички хўжалик йўллари (32066 км) ҳамда корхона ва ташкилотларнинг идоравий йўллари (24745 км) ҳам мавжуд.

2007 йил октябрда қабул қилинган "Автомобиль йўллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг асосий фаолияти махсус ваколатли орган сифатида - умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаларига қаратилган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси ("Ўзавтойўл" ДАК) тугатилиб, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасини ташкил этилди.

 

Автомобиль йўлларинибошқариш бўйича махсус ваколатларга эга бўлган давлат органи сифатида Давлатқўмитасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб - автомобиль йўллари соҳасида ягона техниксиёсатни олиб бориш, автомобиль йўллари тармоқларини ривожлантириш ватакомиллаштириш истиқболларини белгилаш, автомобиль йўлларининг халқаро транзитйўлакларини шакллантириш, автомобиль йўллари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайтатайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ва бошқа вазифалар белгиланди.

Фармонда, шунингдек,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Йўл-қурилиш ишларинингсифати устидан назорат олиб борадиган Давлат инспекциясини ташкил этиш назардатутилган эди. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 мартдаги қарорига биноанбевосита ҳукуматга бўйсунувчи ҳамда Республикадаги йўл қурилишини назоратқилувчи ваколатли давлат органи ҳам ташкил этилди.

Фармонга мувофиқ,шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўлжамғармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсундирилди.

Минтақавий автомобиль йўлларининг йўлқопламалари ҳолатини зарур даражага келтириш ва уларни эксплуатация қилишхусусиятларини ошириш орқали йўл-транспорт инфратузилмасини янадатакомиллаштириш, аҳолининг ҳаёт фаолияти учун, айниқса, қишлоқ жойларда қулайшарт-шароитлар яратиш, шунингдек, мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини ваҳудудларини истиқболли ривожлантириш мақсадида 2017йилнинг 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2018 йилларда минтақавийавтомобиль йўлларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирларитўғрисида"ги қарори қабул қилинди. 

Мазкур Дастурда 2017-2018 йилларда 5454 километр, жумладан, 2017 йилда – 2700 километр, 2018 йилда – 2754 километр хўжаликлараро қишлоқавтомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқ ва овулларнингкўчаларини капитал ва жорий таъмирлаш, бу ишларни бажариш учун минтақавиййўлларни таъмирлашга ихтисослаштирилган ташкилотларни 330 та йўл техникасибилан таъминлаш, ички йўл ва кўчаларни босқичма-босқич хатловдан ўтказиш ҳамдауларни паспортлаштириш, бу борадаги ишлар натижалари бўйича электронмаълумотлар базасини яратиш вазифалари кўзда тутилган.

Жумладан, икки йил давомида ҚорақалпоғистонРеспубликаси бўйича 295 километр, Андижон вилояти бўйича – 324 километр, Бухоровилояти бўйича – 439 километр, Жиззах вилояти бўйича – 222 километр, Қашқадарёвилояти бўйича – 679 километр, Навоий вилояти бўйича – 216 километр, Наманганвилояти бўйича – 309 километр, Самарқанд вилояти бўйича – 479 километр,Сурхондарё вилояти бўйича – 535 километр, Сирдарё вилояти бўйича – 267километр, Тошкент вилояти бўйича – 516 километр, Фарғона вилояти бўйича – 520километр, Хоразм вилояти бўйича – 321 километр ва Тошкент шаҳри бўйича – 332километр йўллар ва кўчаларни таъмирлаш вазифаси қўйилган. 

Бугунги кунда ҳудудлардаги маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда тасдиқланган манзилли дастурлар асосидаушбу вазифалар бажарилмоқда. Хусусан, жорий йил бошидан то шунга қадар - Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 103,6 км, Андижон вилоятида– 128,3 км, Бухоро вилоятида – 94,3 км, Жиззах вилоятида – 77,3 км, Қашқадарёвилоятида – 81,4 км, Навоий вилоятида – 77,4 км, Наманган вилоятида – 70,6 км,Самарқанд вилоятида – 99,5 км, Сурхондарё вилоятида – 85,8 км, Сирдарё вилоятида– 87,7 км, Тошкент вилоятида – 97,6 км, Фарғона вилоятида – 152,6 км, Хоразмвилоятида – 73,6 км ва Тошкент шаҳрида – 25,9 км, Республика бўйича эса жами 1255,6 км ички йўллар ва кўчалартаъмирланди. Ушбу таъмирлаш ишлари бугунги кунда ҳам жадал суръатларда давомэтмоқда.

Қўмита ва унинг таркибидаги корхона ва ташкилотлар томонидан, юқорида қайдэтилганлардан ташқари, умумий фойдаланувдаги, халқаро, давлат ва маҳаллийаҳамиятда бўлган автомобиль йўлларидаги йўл қурилиш ва таъмирлаш ишлари давомэттириб келинмоқда.

Жумладан, 2017 йилнинг ўтган 1-чораги давомида Инвестиция дастури бўйича 59,7 млрд. сўмлик реконструкция ишлари, капитал таъмирлаш дастури бўйича 9,4 млрд. сўмлик, жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари бўйича эса 195,3 млрд. сўмлик миқдоридагибажарилди. 710 километрдан ортиқумумий фойдаланувдаги автомобиль йўллари ҳолати яхшиланди.

 

 

 

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

Матбуот хизмати

Тел.: 237-28-46; e-mail: info@uzavtoyul.uz

 

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали