Logo

Коррупция – тараққиёт кушандаси

2604 12 Ноябр, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 289 Kb)


Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг барча ҳудудий бош бошқармаларида вилоятлардаги йўл ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари иштирокида – коррупцияга қарши курашиш масаласи бўйича Республикамизда амалга оширилаётган ишлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ходимларни таништиришга қаратилган "Коррупция – тараққиёт кушандаси" мавзуида семинар-йиғилишлар ташкил этилди.

Тадбирлар давомида Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни, мамлакат Президентининг 2017 йил 2 февралдаги қарори асосида тасдиқланган Дастур бўйича амалга оширилган ишлар, Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2018 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимида коррупцияга қарши курашишни янада кучайтириш ҳақидаги" буйруғи бўйича иштирокчиларга маълумот берилди ҳамда сўровномалар ўтказилди.


Шунингдек, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан 2003 йил 10 сентябрда қабул қилинган – коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул ҳаракат режаси 4-раундига тайёргарлик доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ахборот берилди.

Қолаверса, коррупциянинг давлатимиз келажаги ва жамият равнақига, хусусан, йўл қурилиши тизими ривожига нисбатан салбий таъсири ҳақида ижтимоий тармоқлардан олинган лавҳалар асосида батафсил тўхталиниб, коррупцияга қарши курашишда қонунда белгиланган принципларга оғишмасдан риоя қилиниши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.


Тадбирлар давомида коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро тажрибадан мисоллар келтирилди ҳамда қўмитанинг 2017 йил 26 сентябрдаги 123-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Одоб-ахлоқ қоидалари"га қатъий риоя қилиниши юзасидан кўрсатмалар берилди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали