Logo

Германия билан қўшма корхона ташкил қилинади

1883 11 Апрел, 2019 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 99 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4145-сонли қарорида Автомобиль йўллари қўмитасига, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда – асфальтбетон қоришмалари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш лойиҳасини тадбиқ этиш вазифаси юклатилган эди.

Ушбу вазифа ижроси юзасидан қўмита ҳамда Германиянинг "GP Gunter Papenburg AG" компанияси ўртасида, Ўзбекистонда қўшма корхона ташкил этиш юзасидан келишув имзоланди. 

Мазкур инвестицион лойиҳанинг умумий қиймати 5,7 млн. еврога тенг бўлиб, унинг 4,0 млн. евро қисми – Германия томонидан киритиладиган тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобига тўғри келади, 1,7 млн. евро қисми эса Ўзбекистон томонининг улушидир. 

Автомобиль йўллари қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали