Logo

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3507-сонли қарори (Инвестиция дастури) асосида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва қайта қуриш хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2775-сонли "2017-2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш Дастури тўғрисида"ги қарорларини ижроси бўйича маълумот.

10485 20 Июл, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 95 Kb)

2018 йил 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар



     Инвестиция дастури бўйича:
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги
ПҚ-3507-сонли қарори (Инвестиция дастури) асосида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва қайта қуриш ишларида жами 218,7 млрд. сўмлик йўл ишлари бажарилиб, 97,7 км. узунликдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинди. Жумладан:
     А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобил йўлининг 698-753 км, 916-964 км қисмиларини реконструкция қилиш объекти бўйича 16 км автомобиль йўли реконструкция қилинди;
     А-373 "М-39 а/й-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобил йўлининг 385-405 км қисмини реконструкция қилиш объекти бўйича 5 км автомобиль йўли реконструкция қилинди;
     А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобил йўлининг 315-355 км қисмини реконструкция қилиш объекти бўйича 40 км автомобиль йўли реконструкция қилинди;
     Таъмирлаш дастури бўйича:
     Халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 82,7 млрд. сўмлик йўлларни мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, 21,5 км. узунликдаги автомобиль йўллари капитал таъмирланди. Жумладан:
     4Р-153 "Қўқон ш.-Мингтут қ.-Аэропорт-Сариқурғон қ" автомобиль йўлининг 0-3 км қисмини тўла таъмирлаш объекти бўйича 3 км автомобиль йўли тўла таъмирланди;
     4Р-35 "Жиззах ш.(4р38 автойўли) - Пахтакор ш. - Дустлик ш. - Гагарин ш. - М39 автойўли (918 км)." автомобиль йўлининг 31-34,7 км қисмини тўла таъмирлаш объекти бўйича 3,7 км автомобиль йўли тўла таъмирланди.
     Минтақавий йўлларни таъмирлаш бўйича:
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2775-сонли "2017-2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш Дастури тўғрисида"ги қарорига асосан 2018 йилда узунлиги 2754 км бўлган минтақавий йўлларни таъмирлаш учун 368,0 млрд.сўм (Республика йўл жамғармаси ҳисобидан 178,4 млрд.сўм, Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 189,6 млрд.сўм) маблағ ажратилиши белгилаб олинди.
     Белгиланган дастур асосида объектларнинг манзил рўйхатлари шакллантирилиб, тасдиқланди ва қарор талабларидан келиб чиқиб, "Йўл лойиҳа бюроси" МЧЖ ва унинг жойлардаги филиаллари томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, объектларнинг экспертиза хулосалари олинди.
     Жойлардаги "Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати" ДУК ва қўмита таркибидаги корхоналар ўртасида пудрат шартномалари тузилиб, йўл ишлари амалга оширилмоқда.
     Дастур доирасида жорий йилнинг I ярим йиллигида минтақавий автомобиль йўлларида жами 124,9 млрд.сўмлик таъмирлаш ишлари бажарилиб, 1 342,7 км узунликдаги йўллар таъмирланди, бу йиллик режанинг 49,0 фоизини ташкил этмоқда.
     Жумладан: Қорақалпоғистон Республикасида - 4,8 млрд.сўмлик ишлар бажарилиб 41,0 км ички йўллар таъмирланди (йиллик режанинг 28 фоизи)
     Андижон вилоятида - 185,7 км ички йўллар 16,9 млрд.сўмга (113 фоиз)
     Бухоро вилоятида - 111,9 км ички йўллар 8,0 млрд.сўмга  (50 фоиз)
     Жиззах вилоятида - 48,1 км ички йўллар 4,0 млрд.сўмга (43 фоиз)
     Қашқадарё вилоятида - 114,9 км ички йўллар 9,7 млрд.сўмга (34 фоиз)
     Навоий вилоятида - 91,1 км ички йўллар 8,1 млрд.сўмга, (84 фоиз)
     Наманган вилоятида - 143,9 км ички йўллар 16,5 млрд.сўмга (92 фоиз) 
     Самарқанд вилоятида - 111,8 км ички йўллар 12,2 млрд.сўмга (46 фоиз)
     Сирдарё вилоятида - 36,7 км ички йўллар 3,9 млрд.сўмга (27 фоиз)
     Сурхондарё вилоятида - 173,6 км ички йўллар 13,0 млрд.сўмга (64 фоиз) 
     Тошкент вилоятида - 84,1 км ички йўллар 11,0 млрд.сўмга (32 фоиз) 
     Фарғона вилоятида - 121,8 км ички йўллар 11,0 млрд.сўмга (46 фоиз) 
     Хоразм вилоятида - 64,8 км ички йўллар 4,1 млрд.сўмга (40 фоиз)
     Тошкент шаҳрида - 13,4 км ички йўллар 1, млрд.сўмдан (8 фоиз) ортиқ ички хўжаликлараро минтақавий автомобиль йўлларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
     Минтақавий йўлларни таъмирлаш ва ривожлантириш дастурларини амалга ошириш мониторинги бошқармаси ва қорақалпоқистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари томонидан дастур доирасида ички автомобиль йўлларини таъмирлаш бўйича белгиланган параметрлар ижросини ўз вақтида ва тўлиқ таъминлашнинг бориши юзасидан кунлик мониторинг олиб борилмоқда.


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали