Logo

Регламент

13473 Чоп этиш Юклаб олиш (98 Kb)

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси марказий аппарати ва унинг таркибидаги вилоят ҳудудий бош бошқармалари, идоравий мансуб корхоналар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича

РЕГЛАМЕНТИ


I.Умумий қоидалар

1. Ушбу регламент Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасига, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўгрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 03.12.2014 йилги ЎРҚ-378-сонли Қонунига мувофиқ "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси ижро аппарати ва унинг таркибидаги вилоят ҳудудий ташкилотлари, идоравий мансуб корхоналарида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (кейинги ўринларда мурожаатлар деб юритилади) билан ишлаш тартибини белгилайди.

2. "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўгрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён қилинган бўлиши керак.

Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён қилинган бўлиши керак.

Мурожаатлар давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкин.

Ёзма мурожаат, мурожаат этувчи жисмоний шахснинг имзоси ёки мурожаат этувчи юридик шахс рахбарининг ёки ваколатли шахснинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим. Жисмоний шахснинг ёзма мурожаатини мурожаат этувчининг имзоси билан тасдиқлаш имкони бўлмаган такдирда, бу мурожаатлар уни ёзган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси (исми, отасининг исми) ҳам қўшимча равишда ёзиб қўйилиши керак.

Электрон мурожаат электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон хужжатни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларга эга бўлган электрон ҳужжат шаклида бўлиши керак. Электрон мурожаат қонунда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ ном, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо (электрон рақамли имзо) билан тасдиқланмаган мурожаатлар аноним мурожаатлар деб ҳисобланади.

Мурожаат этувчи жисмоний ва юридик шахснинг вакиллари орқали берилган мурожаатларга уларнинг ваколатларини тасдиқловчи хужжатлар илова қилинади.

II. Мурожаатларни қабул килиш ва рўйхатдан ўтказиш

3. "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси ижро аппарата ва унинг таркибидаги вилоят ҳудудий ташкилотлари, идоравий мансуб корхоналарда ёзма ва огзаки мурожаатларини кабул қилиш,рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш, шунингдек дастлабки кўриб чиқиш ишларини ташкилотнинг умумий бўлими (канцелярия) ёки иш юритувчи ходим олиб боради. "Шахсан" устхатли ёзма мурожаатлар хам рўйхатдан ўтказиш учун умумий бўлимга (канцелария) берилади.

4. "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси ижро аппарати ва унинг  таркибидаги вилоят худудий ташкилотлари, идоравий мансуб корхоналарга тушадиган барча ёзма мурожаатлар умумий бўлим (канцелярия) томонидан мазкур Йўрикноманинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган шакл бўйича рўйхатдан ўтказилади ва ҳисобга олинади.

Ёзма мурожаатларнинг конвертлари, агар фақат улар орқали мурожаатни жўнатувчининг манзилини аниқлаш, мурожаатни жўнатиш ва қабул қилиб олиш вақтини тасдиқлаш учун почта муҳрининг санаси зарур бўлганда ҳамда бошқа зарур ҳолларда йўқ қилинмайди.

5. Мурожаатни рўйхатдан ўтказиш индекси, қоидага кўра, биринчи варақнинг қуйи чап қисмига қўйиладиган ўрнатилган нусхадаги рўйхатдан ўтказиш муҳрида кўрсатилади. Рўйхатдан ўтказиш индекси "А" бош ҳарфидан, чиқиш ҳужжатлари индекслари, тушган мурожаатнинг тартиб рақамидан ҳамда уни рўйхатдан ўтказиш санасйдан (масалан, А-3, 15.01.2014 й.) иборат бўлади. Рўйхатдан ўтказиш индекси жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тизимлаш, излаш, тахлил қилиш ва сақланишини таъминловчи бошқа белгилар билан хам тўлдирилиши мумкин.

6. Фуқаролар шахсан қабул қилинганда уларнинг огзаки мурожаатлари мазкур Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги қайдлов варақасида, ёзма мурожаатлари 3-иловага мувофиқ шаклдаги қайдлов-назорат варақасида рўйхатдан ўтказилади. Алоҳида ҳолларда баённома тўлдирилади.

7. Жисмоний ва юридик шахсларнинг такрорий мурожаатлари тушганда уларга навбатдаги рўйхатдан ўтказиш индекси берилади, қайдлов-назорат варақасининг тегишли графасида олдинги мурожаатнинг рўйхатдан ўтказиш индекси кўрсатилади.

Қайдлов-назорат варақасининг ўнгдаги қуйи бурчагида "такрорий" деган белги қўйилйди ва барча олдинги ёзишмалар кўриб чиқилади.

Битта жисмоний ва юридик шахсдан (фуқаролардан) битта масала бўйича тушган огзаки мурожаатлар ёки ёзма мурожаатларда:

Олдинги мурожаат бўйича қабул қилинган қарор юзасидан норозилик билдирилса;

Олдинги мурожаатнинг ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги тўғрисида хабар қилинса, агар унинг тушган вақтидан буён қонунда белгиланган кўриб чиқиш муддати ўтган бўлса;

Олдинги мурожаатни кўриб чиқишда ва ҳал этишда йўл қўйилган бошқа камчиликлар кўрсатилса, улар такрорий мурожаатлар ҳисобланади.

Умумий бўлим (канцелярия) томонидан жисмоний ва юридик шахслар томонидан такрорий равишда ёзилганаризаларни ва оғзаки мурожаатларнинг алоҳида ҳисоби юритилади.

8. Қайдлов-назорат варақалари ва картотекалар нусхаларининг сони мурожаатлар бўйича ҳисобга олишни, маълумот ишларини, топшириқларнинг бажарилиши назоратини ва уларнинг таҳлилини таъминлаш заруратидан келиб чиққан ҳолда аникланади. Картотекалар уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби бўйича шакллантирилади. Картотекалар аризалар, шикоятлар ва таклифлар тушган шахслар фамилияларининг алфавит тартибида жойлашиши, мурожаатларда кўтарилган масалаларнинг мавзуси бўйича кўшимча равишда шакллантирилиши ҳам мумкин.

Зарур ҳолларда мурожаат этган жисмоний ва юридик шахслар фамилияларининг алфавит кўрсаткичлари юритилиши мумкин.

9. Мурожаат тушган умумий бўлим (канцелария) унинг юборилган манзилининг тўғрилигини текширади, мурожаатнинг мазмунини аниқлайди, унга кириш тартиб рақамини беради, келган санасини қўяди, маълумотни рўйхатдан ўтказиш дафтарига ҳамда компьютер маълумотлар базасига киритади.

10. Аноним мурожаатлардан бошқа барча мурожаатлар назоратга олинади ва мурожаатларнинг кўриб чиқилиши "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси ижро аппарати ва ҳудудий ташкилотлар, идоравий мансуб корхоналарнинг умумий бўлим (канцелярия) томонидан назорат қилиб борилади.

11. Агар мурожаатларда қўйилган масалаларни хал этиш "Ўзавтойўл" давлат- акциядорлик компанияси ва унинг таркибидаги вилоят ҳудудий ташкилотлари, идоравий мансуб корхоналарга ваколати доирасига кирмаса, у холда мурожаат беш кунлик муддатдан кечиктирмай тегишли органларга юборилиб, бу ҳақца мурожаат этувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилинади.

Мурожаатларни кўриб чиқиш учун асоссиз равишда бошқа давлат органларига ўтказиш ёхуд қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган органларга ёки мансабдор шахсларгаюбориш тақиқланади.

Агар мурожаатларда уларни тегишли органларга юбориш учун зарур маълумотлар мавжуд бўлмаса, бу мурожаатлар мурожаат этувчига беш кунлик муддатдан кечиктирмай асослантирилган тушунтириш билан қайтарилади.

12. Тегишли органларга юборилган мурожаатлар, шунингдек "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси ва унинг  таркибидаги вилоят ҳудудий ташкилотлари, идоравий мансуб корхоналарининг топшириқлари, уларда қўйилган масалаларнинг моҳиятига қараб таркибий бўлинмалар томонидан уларнинг ваколати доирасида назоратга олинади.

III. Мурожаатларни кўриб чиқиш

13. Умумий бўлим (канцелярия)да рўйхатдан ўтказилган мурожаатларни уларга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси ва унинг таркибидаги вилоят ҳудудий ташкилотлари, идоравий мансуб корхоналарнинг тегишли таркибий бўлинмаларига уларнинг ваколатига мувофиқ юборилади.

14. Таркибий бўлинмаларнинг ваколатига кирадиган мурожаатлар улар томонидан моҳиятига кўра кўриб чиқилади.

15. Қонун хужжатларига мувофиқ мурожаатларини кўриб чиқишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:

Таклифлар тушган кунидан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно ва бу ҳақда таклиф киритган шахсга ўн кун муддат ичида маълум қилинади;

Ариза ёки шикоятлар масалани моҳиятига кўра ҳал этиши шарт бўлган "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси ва унинг таркибидаги вилоят ҳудудий ташкилотлари, идоравий мансуб корхоналарга тушган кунидан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида, қўшимча ўрганишни ва текширишни талаб этмайдиган ариза ёки шикоятлар эса ўн беш кундан кечиктирилмай кўриб чиқилади.

"Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси ва унинг таркибидаги вилоят ҳудудий ташкилотлари,  идоравий мансуб корхоналар томонидан ҳал этиш шарт бўлган ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материаллар сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари раҳбар томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳакда мурожаат этувчига хабар қилинади.

Таклиф келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кунлик муддатда ёзма шаклда хабар қилинади.

Мурожаатнинг ижро муддатини ҳисоблаш унинг рўйхатдан ўтказилган санасидан бошланади.

Аноним мурожаатлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда ҳамда қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.

16. Мурожаатларга жавоблар "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси ва унинг таркибидаги вилоят ҳудудий ташкилотлари, идоравий мансуб корхоналар раҳбарларининг, зарур ҳолларда эса, раҳбар ўринбосарлари имзоси билан тайёрланади. Жавоб ёзма ёки огзаки шаклда берилиши мумкин. Оғзаки жавоб берилган тақдирда қайдлов-назорат варақасига тегишли ёзув киритилади.

17. Назоратга олинган мурожаатда кўтарилган масалалар тўлиқ кўриб чиқилиб, қабул қилинган қарор ҳақида аризачига хабар берилгандан кейин уни кўриб чиқиш тугалланган ҳисобланади.

18. Оралиқ жавоблар берилган ва мазмунан кўриб чиқилмаган мурожаатлар назоратдан чикарилмайди.

Мурожаатларни назоратдан чиқариш раҳбар ёки унинг ўринбосарларининг рухсати билан амалга оширилади.

19. Битта масала бўйича бир неча маротаба қилинган мурожаатлар юзасидан илгари асосланган жавоблар берилган ҳолларда,"Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси ва унинг таркибидаги вилоят ҳудудий ташкилотлари, идоравий мансуб корхоналарининг раҳбарлари мазкур масала бўйича мурожаатни кўриб чиқмаслик тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга ва бу хакда мурожаатчига маълум қилинади.

20. Мурожаатлар кўриб чиқилгандан сўнг уларга тегишли барча материаллар билан бирга умумий бўлим (канцеляршрга кайтарилиши лозим. Ҳар бир мурожаатда узил-кесил, қарор кабул қилинган ва ижро этилгандан сўнг "Йиғма жилдга" деган ёзув ва мазкур карорни кабул қилган шахснинг шахсий имзоси бўлиши лозим.

21. Мурожаатлар ва уларга берилган жавобларнинг нусхалари ва уларни ҳал этиш билан боглиқ ҳужжатлар хамда фуқароларнинг шахсан қабул қилинганига оид хужжатлар умумий бўлим (канцелярия)томонидан ишларнинг тасдиқланган номенклатурасига мувофиқ йиғма жилдга расмийлаштирилади.

Йиғма жилдларда хужжатлар хронологик ёки алфавит тартибида жойлаштирилади. Ҳар бир мурожаат, уни кўриб чиқишга ва ҳал этишга оид барча ҳужжатлар йиғма жилдда алоҳида гуруҳни ташкил этади. Такрорий мурожаат олинганда ёки қўшимча ҳужжатлар келганда улар мазкур ҳужжатлар гуруҳига қўшиб қўйилади.

Йигма жилдларни шакллантиришда хужжатларнинг йиғма жилдга йўналтирилганлигининг тўғрилиги ва тўлиқлиги текширилади. Ҳал этилмаган, шунингдек нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатларни йиғма жилдларга жойлаш таъкиқланади.

22. Мурожаатларга оид ҳужжатларнинг сақланиши бўйича жавобгарлик умумий бўлим (канцелярия)га юкланади.

Мурожаатларга оид ҳужжатларни сақлаш муддати ўрнатилган тартибда белгиланади. Қоидага кўра, мурожаатларни сақлашнинг беш йиллик муддати белгиланади, шундан сўнг улар йўқ қилиш учун архивга топширилади.

IV. Фуқароларни шахсан қабул қилиш тартиби

23. Фуқароларни шахсан қабул қилиш "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси раиси ва унинг таркибидаги вилоят ҳудудий ташкилотлари, идоравий мансуб корхоналар директорлари, унинг ўринбосарлари ва раҳбарларнинг топшириқларига биноан функционал вазифаларига мувофиқ масъул ходимлар томонидан амалга оширилади. Фуқароларни шахсан қабул қилиш жадвалга мувофиқ, махсус кабул килиш хонасида амалга оширилади.

24. Умумий бўлим (канцелярия) раҳбар ҳамда унинг ўринбосарларининг қабулини ташкиллаштиради, фуқарони шахсан қабулга ёзади. Раҳбарнинг ўринбосарлари қабулини ташкил этишда умумий бўлим (канцелярия)га тегишли ўринбосар котибияти, ёрдамчиси бевосита амалий ёрдам кўрсатади.

25. "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси ижро аппарата ва унинг таркибидаги вилоят худудий ташкилотлари, идоравий мансуб корхоналарда шахсан кабул тартиби раҳбарнинг мутасадди ўринбосари билан келишилган ҳолда белгиланади.

26. Раҳбар ҳамда унинг ўринбосарлари қабулига ёзилган фуқароларга қабул варақаси расмийлаштирилади, уларнинг олдинги мурожаатлари бўйича маълумотлар  тўпланади.

27. Фуқароларнинг шахсан қабулида қуйидагилар иштирок этадилар:

"Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси ижро аппарата ва унинг таркибидаги вилоят ҳудудий ташкидотлари, идоравий мансуб корхоналар раҳбари қабулида умумий бўлим (канцелярия) мудири, юридик маслаҳатчи ва таклиф этилган мансабдор шахслар;

"Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси ижро аппарата ва унинг таркибидаги вилоят ҳудудий ташкилотлари, идоравий мансуб корхоналар раҳбари ўринбосарлари қабулида умумий бўлим (канцелярия) мудири, юридик маслахатчи ва таклиф этилган мансабдор шахслар.

28. Фуқароларни қабул қилиш варақалари ёки уларнинг аризалари умумий бўлимда (канцелярия)да рўйхатдан ўтказилади ва "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси ижро аппарата ва унинг таркибидаги вилоят ҳудудий ташкилотлари, идоравий мансуб корхоналар раҳбари ва унинг ўринбосарлари кўрсатмаларига мувофик тегишли таркибий бўлинмаларга берилади.

29. Шахсан қабул қилинган мурожаатлар "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 03.12.2014 йилги ЎРҚ-378- сонли Қонунининг19-моддасида белгиланган муддатларда бажарилади.

30. Шахсан қабулдаги масалалар бўйича берилган топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш умумий бўлим (канцелярия) томонидан амалга оширилади.

31. Топшириқлар бажарилгандан сўнг мурожаат топшириқ берган мансабдор шахе томонидан назоратдан чиқарилади.

32. Фуқароларнинг шахсан қабул қилиниши ҳисоби фуқароларни қабул қилиш дафтари ва қайдлов варақаларида юритилади. Уларда фуқаронинг фамилияси,  исми, отасининг исми, яшаш манзили, мурожаатнинг мазмуни, мурожаатни кўриб чиқиш натижалари, зарур бўлганда мурожаатни бажариш учун кимга ва қаерга юборилгашшги, бажариш муддати, бажарилганлиги тўғрисидаги белги мавжуд бўлади.

Умумий бўлимда (канцелярия) фуқаролар учун маълумот сифатида фуқароларни шахсан қабул қилиш кунлари ва вақти тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши лозим.

Шунингдек, "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси ижро аппарата ва унинг таркибидаги вилоят ҳудудий ташкилотлари, идоравий мансуб корхоналар раҳбар ва унинг ўринбосарлари ҳамда юқори турувчи органлар раҳбарларининг қабул қилиш кунлари ва вақги тўгрисидаги маълумотлар фуқаролар учун қулай жойда жойлаштирилган бўлиши шарт.

33. Фуқаро оғзаки мурожаат этаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатиши керак.

Фуқарони қабул қилиш, агар унинг бир неча бор қилган мурожаати асоссиз, қонунга хилоф хусусиятга эга бўлса ёки унинг мурожаати бўйича қарор қабул қилиб бўлинган бўлса, рад этилиши мумкин.

V. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича олиб борилган ишларни назорат қилиш

34. Умумий бўлим (канцелярия), шунингдек таркибий бўлинмалар раҳбарлари мурожаатларни кўриб чиқиш ишларининг ҳолатини мунтазам равишда текшириб боришлари, такрорий мурожаатини келтириб чиқарадиган қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятлари бузилиши сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чора- тадбирларини кўришлари шарт.

35. Умумий бўлим (канцелярия) фукароларни қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ойда раҳбар ёки унинг ўринбосарига ахборот тақдим этади.

VI. Мурожаатларга жавоб бериш муддатлари ва тартиби бузилганлиги юзасидан жавобгарлик

36. Мурожаатларни кўриб чиқишнинг белгиланган тартиби, уларни кўриб чиқиш муддатларининг узрсиз сабаблар билан бузилиши, фуқароларни қабул қилиш ва мурожаатларни кўриб чиқишнинг ноқонуний равишда рад этилиши фуқароларнинг шахсий хаёти тўғрисидаги мансабдор шахсларга маълум бўлган маълумотларнинг ошкор килиниши айбдор шахсларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.


Yuklab olish (pdf, 320 kb)

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали